Қозоғистонда минтақавий семинар бўлиб ўтди
Қозоғистон пойтахти Остонада “Зўрликка асосланган экстремизм ва терроризмнинг тарқалишига шароит яратаётган омилларни бартараф этиш” мавзуида минтақавий семинар ўтказилди.
БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) ва БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бўйича тузилмаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон, шунингдек, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон республикалари делегациялари ҳам қатнашди. Афғонистон Ислом Республикаси ва Россия Федерацияси вакиллари кузатувчи давлатлар сифатида иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистондаги эътиқод эркинлиги юқори баҳоланди.