БМТ Бош ассамблеяси Фаластин аҳолисини ҳимоя қилиш ҳақида резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси Фаластин аҳолисини ҳимоя қилиш ҳақида резолюцияни қабул қилди

БМТнинг Бош Ассамблеяси, Фаластин аҳолисини ҳимоя қилиш ҳақидаги қарорни қабул қилиб, Исроилнинг ноқонуний амалиётларини танқид остига олди.
Туркия ташқи ишлар вазири Ўмер Челик:  “БМТ Бош Ассамблеяси Ақшнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето (тўҳтатиб) қўйган қарорни қабул қилди. Бу билан Фаластин аҳолисининг ҳақ-ҳуқуқлари Исроил ҳукумати томонидан жиддий тарзда бузиб келинганлигини қайд этди”, деб ёзган ўзининг твиттердаги сахифасида.
Ҳужжат 120 давлат томонидан қўллаб-қувватланди, жумладан Ўзбекистон ҳам.
Саккизтаси қарши овоз берди, булар АҚШ ва Исроил, шунингдек, Австралия, Микронезия, Маршалл ороллари, Науру, Соломон ороллари ва Того.
45таси - бетараф қолди. Аксари Европа Иттифоқига аъзо давлатлар.
30 март куни, Ғазода юз берган фожиали воқеалар, Исроил армияси тинч намойишчиларни тарқатиш учун қизғин қурол ишлатган. 120 дан ортиқ фаластинлик, жумладан, болалар ҳам ўлдирилган, 12 мингдан ортиқ аҳоли яраланган.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раъад Ал-Ҳусайн Фаластинликларни ўлдирилишини ва Фаластин ҳудудини босиб олишни тўхтатишга чақирди.

back to top