The Guardian: Исламофобияга ўйнаш ИШИДга фойда

The Guardian: Исламофобияга ўйнаш ИШИДга фойда

Нафрат билан муносабат қилинган бир муслима ҳақидаги воқеани эшитиб унинг хотиржамлигидан ҳайратландим. У ишга кетаётганида бир киши ўзининг фургони билан унинг йўлини тўсиб: “шайтон муслима, мамлакатдан кет!”, деганди. Бундай сурбетликка у хотиржам бўлганининг ўзи ажабланарлидир. Сабаби оддий: агар муслима унга жавоб қайтарадиган бўлса, одамлар мусулмонлар ҳақида “тажовузкор”, деб айтишади.

Бу воқеа ҳақида ОАВлари билгани йўқ. Париждаги терактлардан сўнг мусулмонларга бўлган ҳужумлар уч маротаба ошиб кетди. Мусулмонларга қарши бўлганларнинг қурбонлари асосан аёллар бўлди, чунки улар ўзларининг ҳижоблари билан бошқалардан ажралиб туришади. Американинг бир шаҳрида ўнта одам магазинда бир киши ва бир аёлга ҳужум қилиб, уларни магазиндан ташқарига судраб чиқишди ва Париждаги ҳужум учун улардан ўч олиш ниятида уларни хорлашди. Ньюкаслда эса, поезда кетаётан 23 ёшли бир муслимага бир исламафоб бақириб, ҳақоратлаб кетганида  бошқа йўловчилар унинг ҳимоясига туриб беришди.
Бу ўз ҳаёти билан яшаш ҳуқуқига эга бўлганларга қарши нафрат ва таассубга тўла мудхиш мисоллар эмас. Бундай одамлар нафақат мутаассиб, балки улар ИШИД армиясига энг аъло даъватчилардир. ИДнинг ҳужумлари олдиндан пухта ўйланган сценарий асосида ташкил қилинади. Улар бундан сўнг мусулмонларни оммавий равишда тартибсизликларда айблашларини жуда яхши билишади. ИШИДнинг асосий мақсадларидан бири Ғарб ва мусулмон жамиятларини бўлишдан иборат. Вазиятнинг кескинлашуви мусулмонларнинг Ғарбга нисбатан нафратини оширади, бу эса ИДнинг потенциалини янада кенгайтиради.
“ИШИДнинг асосий ғояси, мусулмонларнинг қолган дунё билан бирга бўла олмаслигидир, - дейди ИШИДнинг собиқ асири франциялик Николя Энан, - ҳар куни улар бунга далил излайди”. ИШИДга эргашадиган кўрлар нафақат Британияда балки АҚШда ҳам топилади. Бу ерда мусулмонлар зўравонлик таҳдидлари ва шавқатсиз муносабатларга ҳам сабр қилишларига тўғри келмоқда.
“Мусулмонларга қарши бўлган таассубларни инкор қилиш яхши бўлар эди. Бироқ бу ИШИДга фойда, шунинг учун ҳам оммавий ахборот воситаларида мусулмонларга қарши қаттиқ тарғиботлар бор. “Бешдан бир британияликлар – жиҳодчи” деган афсусларга тўла сарлавҳа бундай сиёсатга ёрқин бир мисолдир.
Баъзи бир медиа ҳужумлар барча мумкин бўлган чегаралардан ўтиб тушади. Daily Mail 1930 йиллардаги фашистларнинг тарғиботи услубида расмларни чоп қилди, унда Европага қараб қочаётган мусулмонлар акс этилган бўлиб, улар билан бирга каламушлар ҳам чегарадан ўтмоқда. Бу жуда нозик услубда қилинган билдиришдир. Бунга ўхшаш расмлар мутаассибликни қонуний қиладиган муҳитни шакллантиради. Мусулмонлар Ғарб қадриятларига душман сифатида кўрувчи рақиб сифатида кўрсатиладиган бўлди. Мусулмон деган сўз “экстремист”, “террорчи” сўзларининг синонимига айланди.
Террорчилар ўзларининг мудҳиш қилмишлари билан Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида бахслар бор. Мен Қуръон бўйича мутахассис эмасман, бироқ менга кўра наша ва спиртли ичимликлар ичиб юрган Суриядаги жиҳодчилар Ислом ҳақида ҳеч нарса билишмайди.
Мусулмонлар иштирокидаги биринчи террористик ҳуружи 80-йилларга тўғри келади. Бу Ислом дини пайдо бўлганидан 1300 йил ўтиб содир этилган ҳодисадир. Қуръон бегуноҳларни ўлдиришни тақиқлайди, деб кўпчилик айтади.
Қотил экстремистлар ўзларининг жиноятларини оқлаши учун Қуръондан керакли жойларни олишади. Аксар мусулмонлар уларнинг Қуръонни таъвил қилишларини инкор қилишади. Дунёнинг чорак аҳолиси бўлган мусулмонлар билан ИШИД орасида катта фарқ борлигини тушуниш керак. Мусулмонларнинг ўзлари ИШИД қурбонлари бўлишмоқда. Бироқ ҳар бир террористик ҳужумдан сўнг бу фарқ кўз ўнгимизда қисқариб бормоқда.
Яқинда АҚШда бўлиб ўтган сўровномада, 38 фоиз америкаликлар мусулмон-номзодига овоз бермаслигини изҳор қилди, хатто ўша номзод жуда юқори малакали мутахассис ва бошқа тарафлари ҳам аъло бўлса ҳам. Учдан бир британияликлар Исломни Ғарб либерал демократиясига таҳдид солади, деб ҳисоблашар экан. ИШИДчиларнинг кейинги ҳужумлари бу рақамларни янада кўпайтиради. Улар шу йўллар билан ўз мақсадларига эришмоқда ва бу ташвишга сабаб бўлади.

Манба: The Guardian
Абу Муслим таржимаси

back to top