Ишлаш ва касб қилиш ҳаққи

Ишлаш ва касб қилиш ҳаққи

Ишлаш, касб қилиш истилоҳлари Исломий адабиётда амал, амал қилиш шаклида ишлатилиши одат бўлган.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Тавба» сурасида:
«Амал қилинглар! Бас, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўмин-лар сизнинг амалингизни кўрурлар»-деган. 
Шунга ўхшаш кишиларни амалга чорловчи оят ва ҳадислар кўп. Исломда амал деганда кенг маъно кўзда ту-тилади, Унга намоз, рўза, зикр, қироати Қуръон каби руҳий маънавий ишлар ҳам, ризқ касб қилиш, моддий бойликлар ортдириш ёки кўпчилик манфаати йўлида жисмоний хизмат қилиш ишлари ҳам кираверади.

Демак, Исломда ҳалол-пок ризқ топиш учун қилинадиган ҳар бир иш ҳам савобли амал ҳисобланади. Зотан ибодатнинг ибодатнинг таърифида-Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш йўлида қилинган ҳар-бир иш ибодатдир, дей-илган. 
Исломда дин ва дунё, деган айри-айри тушунчалар йўқлигидан мазкур таъриф келиб чиққан. Исломдан бошқа дин ва тузумларда намоз ўқиш дин, далада ёки заводда ишлаш дунё, деб тушунилса, Исломда намоз ўқиш ҳам, да-лада ёки заводда ишлаш ҳам дину-дунё, деб тушинилади. Намоз ўқиш ҳам амал, далада ёки бошқа жойда ишлаш ҳам амал ҳисобланади. Айни вақтда ҳар иккиси ибодат ҳам ҳисобланади.
Биз ҳозирги суҳбатимизда, ишлаш ва касб қилиш ҳаққи деганимизда ғайри Исломий истилоҳдаги «дунёвий амал-лар» ҳақида гаплашамиз.
Исломда кишилар, дин амалга-ишлашга қарши, амал қилиш таваккал қилишга мос келмайди, деган нотўғри ту-шунчага берилиб қолмасинлар, деган мулоҳаза ила амалга қаттиқ тарғиб қилинган.
Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ҳамроҳлигида бақувват ва ҳаракатчан бир кишининг олдидан ўтибдилар. Шунда саҳобалар, унинг бу хислатлари Аллоҳнинг йўлида ишлатилса қани эди, дейишибди. Бунга жавобан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар у ёш болалари учун ишлашга чиқса, Аллоҳнинг йўлида бўлади. Агар у қари ёшдаги ота-онаси учун ишлашга чиқса, Аллоҳнинг йўлида бўлади. Агар ўз нафсининг иффатини сақлаш учун ишлашга чиқса, Аллоҳнинг йўлида бўлади. Агар риёкорлик ва фахр учун ишлашга чиққан бўлса, шайтоннинг йўлида бўлади», дедилар.
Исломда ишнинг катта-кичиклигига қараб эмас, ҳалол поклигига, яхши ниятда эканлигига қараб баҳоланади. Бойларнинг қўлига қараб ўзини хор қилишдан кўра, ўтин териб пешона тери билан ҳалол-пок ҳаёт кечириш афзал ҳисобланади. Ислом бу борада қуруқ ташвиқот билан ки-фояланиб қолмаган. Балки, амалий, кўргазмали дарслар ҳам ўтказган. Биргина мисол келтирайлик.
«Ансорий мусулмонлардан бир киши келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан мод-дий ёрдам сўради. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша одамдан:
- Уйингда бирор нарса борми?-деб сўрадилар.
- Ҳа, баъзисини кийиб, баъзисини остимизга тўшайдиган матоҳимиз ва сув ичадиган идишимиз бор-деди у киши.
- Менга ўша иккисини олиб кел, дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳалиги киши у икки нарсани олиб келди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша нарсаларни унинг қўлидан олиб туриб:
- Ушбу икки нарсани ким сотиб олади?-дедилар.
Ўтирганлардан бир киши:
- Мен иккисига бир дирҳам бераман-деди.
- Ким дирҳамдан оширади?, деб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки, уч марта так-рорладилар. Шунда бошқа бир одам:
- Мен иккисини икки дирҳамга оламан,-деди. 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги нарсаларни ўша кишига икки дирҳамга сотиб, пулни Ансорий саҳобага бердиларда, буларнинг бирига таом олиб, аҳлингга юбор, бошқасига эса теша сотиб олиб, менинг олдимга кел, дедилар. Ансорий саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини бажарди, тешани олиб У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни муборак қўллари билан ушлаб туриб: 
«Энди бориб, у билан ўтин тер. Сени ўн беш кун кўрмайин», дедилар. Муддат ниҳоясига етганда Ансорий саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг олдиларига келди. У ишлаб ўн дирҳам топган, баъзисига кийим, баъзисига озиқ-овқат ол-ган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: 
«Мана шу сен учун қиёмат куни тиланчилик юзингда қора доғ бўлиб келишидан кўра яхшироқдир» - дедилар». 
Ишлаш меҳнат қилиш шарафдир. Аллоҳ таоло ишлаш-ни, касб қилишни ўзининг барча пайғамбарларига раво кўрган. 
Аллоҳ таоло «Мўминун» сурасида: 
«Эй пайғамбарлар, пок нарсалардан енглар ва солиҳ амал қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилишингизни билурман» - деган. (51 оят)
Довуд алайҳиссалом темирчи, Сулаймон алайҳиссалом мисгар, Нуҳ алайҳиссалом дурадгор бўлганлар. Мусо алайҳиссалом эса чўпонлик қилганлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли Макканинг қўйини боқиб ҳаёт кечирганлар, кейинчалик Хадича розияллоҳу анҳонинг молидан тижорат ҳам қилганлар. У зот пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам қўл меҳнатидан четда қолмаганлар. Қурилиш, хандоқ қазиш ва бошқа ишларда фаол қатнашганлар. У зотнинг таълимотини олган, У зотдан ўрнак олган мусулмонлар ҳам доимо ҳалол меҳнатни улуғлашиб келганлар.
Шундоқ қилиб Ислом мусулмонларни ҳалол меҳнат қилиш руҳида тарбиялаб келган. Доимо уларни фойдали ҳалол-пок касбга даъват қилган.
Ана шундоқ услуб ила Исломда ҳар бир кишига ҳалол меҳнат қилиш фарз қилинган. Бинобарин, ҳалол меҳнат қилиш ҳақи берилган.
Исломда шахсларга ҳалол меҳнат қилиш ҳуқуқи бери-лиши билан бирга, ҳукуматга кишиларга ҳалол меҳнат қилиш шароити яратиб бериш масъулияти юклатилган. Ҳар бир фуқаро Ислом ҳукуматидан ўзига ҳалол меҳнат ила яшаш шароитини яратиб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ана шундагина ҳукумат фуқаролар орасида ҳукм юритиш ҳаққига эга бўлади.
Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида очарчилик тарқалиб, ҳукумат кишиларга ҳалол меҳнат ила қорин тўйғизиш шароити яратиб бера олмай қолган пайтда, ўғриларга қарши шариятда кўрсатилган жазони қўллаш вақтинча тўхтатилган. Ҳазрати Умар, қачонки ҳукумат фуқароларга ҳалол меҳнат билан ҳаёт кечириш шароитини яратиб бергандагина, ўша шароитда ҳам ҳалол меҳнат қилмай ўғриликка қўл урганларни жазолашга ҳаққи бор, ҳукуматнинг ўзи айбдор бўлиб туриб, ночор кишилар-ни жазолашга ҳақи йўқ, деб тушунганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, Исломчалик кишиларни ҳалол меҳнатга даъват қилган тузум йўқ. Фақат Ислом соясидагина, кишилар ҳалол меҳнат қилишнинг тўлиқ шарт-шароитларини топишлари ва ўз меҳнатлари самарасидан тўлиқ фойдаланишлари мумкин.

back to top