Муқаддас ойдаги савоб ишлар
 
 
															
						Муқаддас Рамазон ойининг 15 июль – 6 август кунлари “Меҳр нури” жамоат жамғармаси ҳамда “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” ҳамкорликда Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент, Хоразм, Навоий, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида анъанавий хайрия тадбирларини ўтказади.
Ҳар бир мусулмон киши учун Рамазон ойи – бу савоб ишлар қилиш, эътибор ва ёрдамга эхтиёжманд инсонларни қўллаб – қувватлаш даври. 2005 йилдан бошлаб ҳар йили ана шундай хайрия тадбирлар ташкиллаштириб келинмоқда. Ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар вакиллари, маҳалла оқсоқоллари, фахрийлар, фаоллар ва тадбиркорлар ушбу хайрия тадбирининг иштирокчиларига айланадилар. Умумий ҳисобда хайрия тадбирларда 6500 дан зиёд киши иштирок этади.
Шунингдек, хайрия тадбири доирасида Хоразм вилоятида ва Қорақалпоғистон Республикасида “Меҳр нури” жамғармаси томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган хотин-қизлар учун “Жойларда аёллар тадбиркорлигининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилади.
Хайрия маросимларини ташкиллаштиришга ва ўтказишга кўмаклашган, ташаббускор тадбиркорларга “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” жамоатчилик кенгаши раиси Гулнора Каримова номидан ташаккурномалар тақдим этилади.
Манба: www.fundforum.uz
 
     


