Маккаи мукаррамадаги “Катта Ҳаж”га бағишланган анжумани ўз ишини бошлади

Маккаи мукаррамадаги “Катта Ҳаж”га бағишланган анжумани ўз ишини бошлади

Макка шаҳрида Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан ташкил этилган “Катта Ҳаж” анжумани ўз ишини бошлган. Анжуман, Ҳарам масжидида бошланган кенгайтириш ишлари билан боғлиқ бутун дунё давлатларидан келаётган ҳожиларга келгусида янада кўпроқ ва афзалроқ шароитлар яратиш масаласига бағишланган.

Анжуманда маъруза билан қатнашган Масжиди Ҳаром ва Масжиди Набавий масжидлари ишлари бўйича раёсатнинг раиси д-р. Абдураҳмон Судайс, Ҳаж ишлари вазири Бандар Ҳажжор ва Саудия Арабистони бош муфтийси Абдулазиз Оли Шайхлар томонидан мазкур масала юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бир қаторда ҳожилар сони қисқартирилгани тўғрисидаги қарорни тўғри қабул қилинганини инобатга олиб вазирлик томонидан миннатдорчилик билдирилган.
Тадбирда иштирок этган Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, анжуманнинг биринчи қисми охирида Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири билан учрашиб, ҳожиларга яратиб берилаётган қулай шароитлар ва  бу йил Ўзбекистон ҳожилари учун квота сақланиб қолгани муносабати билан миннатдорчилик билдирди.
Анжуман 10 октябрга қадар давом этади. Унда ҳаж амалларини мукаммал бажариш бўйича фиқҳий ва шаръий масалалар, уларнинг тартиботлари, ҳожиларга енгилликлар яратиш ҳақида тушунчалар берилмоқда. Анжуман ишида бир қатор Жазоир, Миср, Тунис, Судан, Яман, Россия, Кувайт каби давлатларнниг Ҳаж ишлари, дин ишлари вазирлари ҳамда таниқли диний уламолари иштирок этмоқдалар.

back to top