Моликийлар фиқҳи анжумани бошланди

Марокаш пойтахти Работ шимолидаги Хумайсот шаҳрида икки кунлик “VI ҳижрий асрда Ислом ғарбида моликий олимлар ижтиҳодлари” анжумани ўз ишини бошлади.
Бир қанча фиқҳ олимлари қатнашаётган анжуманда VI ҳижрий асрда Ислом ғарбида моликий олимларнинг Ислом шариати асосларини ёйишда, ҳукмларини тушунишда, ўша давр муаммоларини ечишда кўрсатган хизматларига эътибор қаратилади.