Баҳрайн ва Қаравиййин университетлари ҳамкорлик қилади

Баҳрайн ва Қаравиййин университетлари ҳамкорлик қилади

18 ноябр куни Баҳрайн ва Қаравиййин университетлари ҳамкорлик меморандумини имзолашди. Унга кўра, Баҳрайн университети келишилган академик дастурларни таклиф қилади. Ушбу дастурлар бўйича ўқиган талабалар илмий шаҳодатномаларини Қаравиййин университетидан олишади. Шунингдек, илмий-тадқиқот соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш, устоз, тадқиқотчилар ва талабалар алмашувини йўлга қўйиш, илмий учрашувлар, анжуманлар ташкил қилиш назарда тутилган.

Меморандумни Баҳрайн томонидан Баҳрайн университети ректори Иброҳим Жаноҳий, Марокаш томонидан Қаравиййин университети ректори Муҳаммад Рўкий имзолади.
Айтиб ўтиш керак, Қаравиййин университети дунёдаги энг қадимги университет ҳисобланади. У ҳижрий 245 йилда, милодий 859 йилда ташкил топган.

back to top