Замбияда мусулмонлар сафи кенгаймоқда

Замбияда Исломнинг тарқалиши кўрсаткичи 13 млн. аҳолининг 1 фоизини ташкил қилмоқда. Янги мусулмонлар Ислом уларни гуноҳ ва жиноятлардан узоқ қилгани, тушуниш ва амал қилиш осон дин эканини айтишяпти. Замбия мусулмонлари Олий Кенгаши раиси у ерда мусулмонлар кўпайганига жума намозларида масжидлар намозхонларга тўлиб кетаётгани, масжидлар сони ошаётганини далил қилиб кўрсатди.