Боснияда имомлар учун малака ошириш семинари бўлиб ўтди

Босниянинг Кокони, Кисилак ва Фуйнитса вилоятларида фаолият олиб борувчи имом ва мударрисларга малака ошириш семинари ўтказилди.
Курс Шайх Усмон Рижувич исломий мадрасасида ўтди. Семинарни Сараево минтақаси муфтийси шайх Ҳусайн Самойич очиб берди. У ўз сўзида семинарнинг мақсадлари, ўз вазифаларини юксак даражада адо этишлари учун имом ва мударрислар ушбу курснинг аҳамияти тўғрисида сўзлади. Шунингдек, у Босния муфтияти имомлар малакаси оширишга жиддий қарашини таъкидлаб, ушбу семинарнинг Босния ва Герсоговина бўйича 18-семинар эканини айтиб ўтди. Бундан ташқари семинарда муфтият Диний таълим бошқармаси мудири Омир Карич “Муфтият фаолиятида имом ва мударриснинг ўрни”, Иброҳим Бигувич “Таълим-тарбия фаолиятида имом ва мударрис ҳамкорлиги” мавзуида, Назир Халилович “Исломий таълим-тарбия ишида чўққиларга интилиш” мавзуида маърузалар ўқишди. Бу каби семинар Бриза, Улуфу, Фариш, Фисуку минтақаларида ҳам ўтказилди.