АҚШ 2015-йилдан кейин Афғонистондан ўз қўшинларини олиб кетади

АҚШ 2015-йилдан кейин Афғонистондан ўз қўшинларини олиб кетади

АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни маълум қилишича, Афғонистондаги Америка қўшинлари сони 2014-йилдан сўнг  9800 нафарни ташкил қилади. 2015-йил давомида гуруҳ таркибининг тахминан ярми Афғонистонни тарк этади. Бу ҳақда Интерфакс хабар берди.

“2016-йилда АҚШнинг Афғонистондаги ваколатхонаси Қобулдаги элчихона билан чекланади, унга соқчилик бўлинмаси бириктирилади, — деди Обама. — 2014-йил Афғонистон учун кескин бурилиш ясайди ва ушбу мамлакатдаги АҚШ операцияси якунланиши билан тарихда қолади”.

Таъкидлаш жоиз, Афғонистоннинг янги ҳукумати хавфсизликни таъминлаш ҳақида битимни имзоласагина, қўшинлар олиб чиқиб кетилади.

Айни пайтда Афғонистонда 32 минг нафар америкалик ҳарбий хизматчилар бор. Уларнинг сони йил охирида АҚШ ва НАТО ҳарбий операцияларни расман тугатганидан сўнг ўзгаради. Бунда кўп нарса янги ҳукуматнинг хавфсизликни таъминлаш ҳақидаги битимни имзолаш-имзоламаслигига боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг амалдаги президенти Ҳамид Карзай Барак Обама билан хавфсизлик тўғрисида битим имзолашдан бош тортган эди.

back to top