Гарвард кутубхонасида муқоваси одам терисидан тайёрланган китоб топилди

Гарвард университети кутубхонасида инсон териси билан ғилофланган эски китоб кашф қилинди. Уни Франсалик ёзувчи Арсин Ҳусей 19-асрнинг саксонинчи йилларида "Нафс оқибати" номи остида ёзган.
Ёзувчи китобида, инсон нафси ва унинг ўлимидан кейинги ҳаёт хусусида фикр юритган. Арсин, мазкур китобини дўхтир дўсти Лудофик Поландга тақдим қилган. Дўсти, у китобни шахси аниқланмаган, нафсий беморликка дучор бўлиб, инсульт сабабли вафот этган бир аёлнинг териси билан ғилофлаган. У, мана шу қилган ишини оқлаб, китоб саҳифаларидан бирига ёзган қўлёзмасида:
"Мазкур китоб инсон нафси хусусида ҳикоя қилади. Шунинг учун инсон терисидан ғилоф қилинишига ҳақлидир", деб баён қилган.
Дўхтир, ҳозирги замонавий ҳаётимизда ваҳший ҳисобланган бу сўзни айтиш билан икки аср олдин, бу, оддий нарса эканига ишора қилган.
Цивилизация даъвочиси Оврупанинг икки аср олдинги ҳаётидан бир лавҳа!