Бразилияда рамазоннинг илк таровеҳ намози ўқилди

Сао Пауло - Аксарини Араблар ташкил қилган шаҳардир. Сао Пауло Ислом Маркази 1929 йилда бино қилинган мусулмонлар шаҳарчасининг энг эски ҳамда энг катта масжиди ҳисобланади, бу масжидда кеча таровеҳ намози ўқилди.
Араб ўлкаларининг тақвимига кўра бутун Лотин Америкадаги 34 та ўлкада истиқомат қилаётган мусулмонлар бу оқшом саҳарлик қилишга туришади. Бу ўлкаларда тутиладиган рўза 12 соатни ташкил қилади.
Норасмий ҳисоботларга қараганда, Бразилиядаги мусулмонлар асосан Араб ва Африка ўлкаларидан кўчиб келганар бўлиб, у ерда 2,5 – 3 милион атрофида мусулмонлар яшаб келмоқда. Бразилиянинг ўзида Исломни қабул қилганлар 10 ва 15 минг орасида эканлиги таҳмин қилинмоқда. Ҳукуматнинг рўйхатидан ўтган масжидлар сони 120 тани ташкил қилсада, баъзи масжидларда етарлича имоми хатиб бўлмаганидан ёпиб қўйилган.