Либияда янги ҳукумат таркиби эълон қилинди

Либияда янги ҳукумат таркиби эълон қилинди

Либияда миллий якдиллик ҳукумати шакллантирилди. Янги ҳукумат таркиби қатор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлат раҳбарлари томонидан қутланган.

Шу жумладан, Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотининг Бош котиби Ияд Маданий бу ҳақида тўхталар экан, “мазкур жараён Либия халқининг бирлигини янада мустаҳкамлаши, тинчликнинг тараққий этиши, мамлакатда хавфсизликнинг барқарорлашиши ҳамда либияликлар фаровонлиги ортишига хизмат қилади”, деб умид билдирган. Бош котиб Маданий, ИҲТ Либиянинг янги ҳукуматини унинг эзгу ишларида қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини ҳам маълум қилган.

back to top