Масжидлар барча учун очиқ

Масжидлар барча учун очиқ

Ислом анъанавий дини ҳисобланмаган мамлакатларда «Очиқ масжидлар кунлари» ўтказилади. Бу нарса аҳолига ислом динини яқиндан таниш ва ушбу динга оид ёлғон тасаввур ва хавфларни тарқатиб юборишда ёрдам беради.  

25 октябр куни Австралияда мамлакат тарихида илк бор очиқ масжидлар умуммиллий Куни бўлиб ўтди. 

2010 йилнинг феврал ойида худди шундай тадбир Испанияда ташкил қилинган эди. Алохида, испания аҳолиси учун очиқ жойларда ибодатлар ташкил этилган эди, шунингдек, улар муаззиннинг азон айтаётганини кузатишган эди. 

«Очиқ масжидлар куни» Германияда ҳам ташкил қилинган эди. Ўшанда 100 мингдан ортиқ инсон мамлакатда яшовчи мусулмонларнинг ҳаёти билан танишишга муваффақ бўлган.

back to top