“Модали” ҳижоб?!
- Written by Administrator

Шунинг учун ҳам баъзи аёллар соҳибжамол ва бахтли бўлиш умидида жуда қимматбаҳо либос ҳамда косметика саноатининг янги чиққан нарсаларига ўч бўлиб, катта пулларни сарф қилиб, исрофгарчиликка йўл қўймоқда. Гўёки бу дунёда фақат соҳибжамол гўзалларгина бахтлидек!
Бу гап фақат пардоз-андоз ва либосларгагина тегишли эмас. Аксар йирик компаниялар бошқалар учун қадрли, муқаддас бўлган нарса билан пул ишлаб олишга ҳаракат қилишади. Насронийларнинг “Рождество” байрами аллақачон диний байрам мақомидан чиққанини эслаб кўринг. У аллақачон ўз мазмун моҳиятини йўқотиб, чайқовчилик (спекуляция) объектига айланиб улгурган. Мусулмон дунёсига тўхталадиган бўлсак, бу ерда аста-секинлик билан ҳижоб шундай объектга айланиб бормоқда.
Хўш, нега муслималар ҳижобга ўранишади? Бу Аллоҳ таолонинг амри ва шариат кўрсатмаси бўлгани ва яна бунга қўшимча қилиб турли хил сабабларни ҳам келтириш мумкин. Биринчиси, муслиманинг ҳижоб кийиши унинг мода дунёсига тўла бефарқлигини англатади. Аммо ҳозирда ўнлаб, балки мингдан ошиқ турли хил сайтлар “модали” ҳижобларни намойиш қилмоқда. Кўп дўконлар тақдим қилаётган либосларни камтарона, исломий дейиш қийин. Улар бу либосларни айнан “модали мусулмон либослари”, дея сотиб олишимизни таклиф қилишмоқда. Ҳозирги замонда бундай ҳижоблар аста-секин мода аксессурига айланмоқда. Аёллар эса кўпинча уларга асл зийнат бўладиган солиҳалик ва тақводорликни унутиб қўйишмоқда.
Ҳозирги дунёнинг жамият ҳақидаги тасаввури моддийликка асосланган. Одамлар топганидан кўра ҳам кўп пул сарф қилишни хоҳлайди. Уларнинг моддийликка асосланган қарашлари иймонда ҳам ўз аскини топиб бормоқда. Баъзи муслималар таниқли дизайнерлар тамонидан тайёрлаган ҳижобларни сотиб олишади. Чунки бу – мода?! “Модали” ҳижоб... Қарама-қаршиликни пайқадингизми? Бизларни оддийлик (камтарлик) ёмон деб ишонтиришмоқчи! Соҳибжамол ёш қизларни журнал муқоваларида кўрасиз. Муқовадаги маълумотларнинг 70 фоизи гўзаллик ва мода ҳақида, 12 фоизгина эса, таълим ҳамда оилага тегишлари маълумотлардир.
Реклама шиорларига эргашган ва мода янгиликларига берилиб кетган кўплаб мусулмонлар билиб ёки билмай ўз қалбида Аллоҳ таоло учун жуда оз жой қолдирмаяптиларми? Савдо расталари ғарб усулида тикилган либосларга тўлиб тошган – беадаб тарзда қисқа, рангбаранг ва турли фасонлар. Буларнинг ҳаммаси мусулмонларга тўғри келадиган либослар дея аталмоқда.
Кимдир ниҳоят мана ҳижоб ҳам мода бўляпти, деб хурсанд бўлаётгандир. Аслида эса бундай “мода” динимизга тўғри келмаслигини англамаяптилар.
Мен муслималарни кўримсиз, хунук кийимлар кийсин демайман. Агар ҳижобни мода саждагоҳига (“культига”га) айлантирадиган бўлсак, либосни кийишдан кўзланган мақсад ўзгариб кетади. Яъни, ниятдан кўра унинг нархига ёки дизайнерига кўпроқ эътибор қаратадиган бўлсак, бу нарса ўзининг аҳамиятини йўқотиб қўяди.
Исломий либослардан кўзланган мақсадни юзаки тушуниш, дизайнерларнинг ҳижобни модага айлантириши, унга ўша маънода эътибор қаратиши бошқаларни шунга мажбурлашларига олиб келиши мумкин. Интернетда сон-саноқсиз сайтлар “модали” ҳижоб сотиб олишимизга ундашмоқда. Уларга кўра, мазкур ҳижоб дизайнерлари “мусулмонларнинг одатдаги анъаналари ва жаҳон мода тенденциясини ҳисобга олишган эмиш”. Муслималарнинг ҳижобни модага киритиш ҳаракатларини ёритишлари ҳақида хабар бераётган оммавий ахборот воситалари эса оддийлик (камтарлик) тушунчасини ҳам бадном қилишмоқда.
Ҳижоб – стилли аксессуар, зийнат ҳам эмас. Бу ҳаёт тарзи ва характер демакдир. Исломий мода умуман йўқ нарса, у мавжуд эмас! Яъни исломий, мусулмонча деб тақдим қилаётган ноисломий либослар асло исломий мода бўла олмайди. Муслималарнинг авратлари ёпилган бўлиши керак. Уларни ташқи кўринишлари, чиройи эгалик қилаётган бойликлари учун эмас, балки уларнинг гўзал амаллари, одоб-ахлоқи ва маънавий поклигига кўра ҳурмат ва қадрлашимиз керак. Модага эмас Аллоҳ таолога қул бўлишга ҳаракат қилишимиз шарт!
Абу Муслим таржимаси