Исломий иқтисод жаҳон инқирозига барҳам бериши мумкин
- Written by Administrator

АҚШнинг ислом дунёсига қарши кураши бу терроризмга қарши уруш эмас, балки Уолл Стритнинг бошқа иқтисодий тизимга, аниқроғи, инсонийлик манфаатларини жам қилган иқтисодий тизим бўлмиш исломий иқтисод тизимига қарши урушидир.
Банклар пулни яратадилар ва бу пул яна банкда йўқолади. Банкларга биз ўз жамғармаларимизни ишонамиз, пул қарз оламиз ва ўз бор-бутумизни гаровга қўямиз. Ҳар қандай тижорий фаолият банкда бошланиб, банкда ўз якунига етади. Банклар билан судлашамиз, агарда улар бизга пешон тери билан ишлаб топганларимизни қайтармаса, аммо олган кредитларимизни тўлай олмасак, банклар ўз айғоқчиларини (коллектор) бизга қарши ишга солишга доим тайёр. Қани бу ерда бозор тамойиллари? Бу ерда бозор йўқ, балки фақат банклар бор холос…
“Бозордаги кўринмас қўл” ибораси остида Адам Смит одатий инсоний эҳтиёжни қондириш ҳаракатини ва шу асносида бозордаги мутаносиб кучларнинг ўзаро бир-бирини бошқаришини назарда тутган эди. 1776 йилда эса у инглиз сиёсий-иқтисодий таълимотида “Очиқ бозор” ҳақидаги эртакни ўйлаб топди. У шундай “далил” келтирганди-ки, айрим давлатлар ва унда яшовчи маҳаллий аҳолининг табиати асосан соддалашган меҳнатга мойил, бошқалар эса мураккаблашган меҳнат фаолиятига эга бўлиб соддалашган меҳнатни бошқаришга қодир бўладилар. Аниқки, қарам давлатлардаги яшаш тарзи саноатлашган давлатлар ҳаётидан юз баробар фарқ қилади. Бу ҳолат қулликнинг оқибати сифатида эмас, балки айни дунёда тасдиқланган табиийлик сифатида намоён қилинади, аниқроғи бу ана шу биз айтган “Кўринмас қўлдир”.
Иқтисодиёт, умуман олганда, бу аниқ фан бўлмай балки у фалсафадир. Аниқроғи, пул динидир (ишонаман ёки ишонмайман). Ёки мисоли бир ўйин, агар хоҳласангиз (Мен энг омадлиман ва мен доим ютиб чиқаман). Келинг, биз ўзимизча инқироз ортга қолди, деб тасаввур қилиб кўрайлик. Унда пулни шундай сарфлашни бошлаймизки, уни на тежаймиз ва на “қора кунга” асраб қўямиз. Эртага бунданда яхши бўлади, маошлар ва нафақалар ошади, инфляция эса камаяди. Нима учун пулни тежаш керак? Савол пайдо бўлади, ишлаб чиқариш ва савдо давом этаётган бўлса ҳам-ми? Банклар кредитларни кўпайтиришни бошлайдилар.. Хуллас, ҳаёт яна давом этаверади, кризисни эса ҳамма унутди.
Ёки тасаввур қилайлик, инқироз ҳануз бошлангани йўқ, ҳамма қийинчиликлар ҳали олдинда. Унда биз ҳамма нарсада тежашни бошлаймиз, улушга тиккан пулларимизни фондлардан, банкалардан қайтариб оламиз ва доимий йўқолмас қийматга, масалан, тиллога, зеб-зийнатга, валютага, ер ва кўчмас мулк шаклига айлантира бошлаймиз. Ана ундан кейин эса иқтисодиёт янада тахчиллашади. Чунки пул айланмасдан кўчмас мулк шаклида қолади. Инқироз зўраяди.
Хитойнинг глобал инқирозга қарама қарши ҳолдаги ютуғи унинг фақатгина Юан курсининг 20% камайтирилиши эмас, балки коммунистик ғоянинг ишончлилигидир. Коммуницик ғоя капитализм тизимидаги янги ғоялардан устун келди. (“Капитал” 1867 йилда нашр этилган) ва бу аниқ-ки фалсафа билан узвий боғлиқ. Маркс шундай иқтисодий тизим яратди-ки у ғояга асосланган эди.
Барчага маълумки, бу инқироз тизимга боғлиқ бўлган инқироздир. Яни бунинг маъноси, ҳеч қандай тизим ичида ўзгаришлар қилмасдан туриб инқирозга барҳам бериб бўлмайди. Тизимда радикал ўзгаришлар қилиниши керак. Чунки муаммо иқтисодий моделда эмас, балки иқтисодий тизимдадир.
Украинанинг банк тизими ҳам бошқа ердаги тизимлар каби 2010-2014 йилга мўлжаллаган жадал суръатдаги ўзгаришларни кўзда тутган. Банклар фақат кредитларга белгиланган фоизлар ҳисобига фойда олишни мўлжаллайди. Украина Марказий Банкининг энг асосий кўзда тутган мақсади АҚШ Доллорининг курсини барқарор сақлашдир. Инноватсияларни эса банклар мақсад қилмайдилар. Демак, банклар иқтсодиётни инқироздан қутқаради-ми, деган мазмунда савол қўйиш бу ерда ўринсиз. Аслида ана шу банклар кредитларни кўпайтириш эвазига инқирозни келтириб чиқардилар. Банклар ҳамда Марказий Банк аслида инқироз йўлида ҳизмат қилмоқдалар, яъниким, пулни иқтисодиётга сарфлаш ўрнига чиқинди сифатида сақламоқдалар. Гарчи, украин банк тизими яқин келажакда иқтисодиётга кредитларни юқори фоиз даражасида ажратишни кўзламаяпти. Инқироз даврида банкларга бошқа вазифа кўндаланг бўлмоқда, яъни қарзларни камайтириш ва олинган кредитдаги қарзларни қайтариб олиш. Ҳукумат пулни қаёққа сарфлашни ўзи яхши билади, хатто пулни қаердан топишни ҳам, аммо иқтисодиётни паст миқдордаги фоизли кредитлар билан таъминлашни эса ҳали бери ўйлаб кўргани йўқ.
Гўёки, АҚШ ва Европа Иттифоқи каби тезлик билан иқтисодиётга паст қийматлик пул билан таъсир этиш керак ва бозордаги кўринмас қўл эса иқтисодиётни инқироздан қутқариб чиқаради, қабилида либерал ҳаракат қилган маъқулдек. Гарчи “инсонийлик” томондан ҳам шундай йўл тутиш керак… Хуллас, 22 та таназзулга учраган банкларда 22 Миллиард € (15 Миллиард € жисмоний ҳамда 7 Миллиард € юридик шахслардан бўлган) миқдоридаги музлатилган депозитларни қайта тиклаш, 34 Миллиард € миқдордаги қўшимча қиймат солиғини эса экспорт қилувчилар зиммасидан олиш зарурми? Нима учун иқтисодиётни бунақа очликда сақлаб, алданган инвесторларнинг энсасини қотириш йўлига ўтиш керак?
Муаммо бу ерда айнан ўша пул нотўғри жойга йўналтирилишидир. Долларда импорт қилинадиган товарлар эса яна бориб мамлакатда товар савдо балансидаги тахчилликни ошириб, олтин заҳирасининг камайишига сабаб бўлади. Иқтисодиёт реал секторда ошаётган талабни ўз вақтида қондиришга қодир эмас. Сармоя ажратмаларнинг кўпайтириш имкониятлари эса иқтисодиётга тезроқ таъсир кўрсата олади.
Ҳаётимизда ижтимоий-режалик иқтисодиётни тадбиқ этиш имконияти йўқ. Банклардаги пулларнинг 35% дан кўпроғини ҳориж сармояси ташкил этади (Шундан 20% Россия улушига, 2% Хитой улушига тўғри келади). Реал фаолият юритадиган давлат ҳисобидаги банклардан иккитаси Ошадбанк ҳамда Укрексимбанк бутун бошли тизимидаги капиталнинг 21% улушига эгадирлар. Улар шундай ҳам “Нефтгаз” тармоғининг ҳамда давлатнинг ҳисобидаги қарзлар билан оғир мажбурият юки остида қолганлар. Ишлаб чиқаришдаги модернизация ҳамда инновация билан боғлиқ мақсадлик проектларни кердитлаш улар учун мураккаб масала. Коммунистик ғоя остида шакланган тизимда эришилган “Хитой мўжизаси” нинг сири эса айнан порахўрлик ҳамда солиқларни тўламаганликка қарши ўлим жазосининг белгиланишидир. Бундай бюрократиянинг ноинсоний шаклисиз пулни тўғри тақсимлашнинг имкони йўқдир. Бу ерда савол туғилади. Хўш, хеч қандай марказий бошқарувнинг иштирокисиз реал иқтисодиётга барча тушган маблағларни тўғридан тўғри йўналтира оладиган ва демократик тамойиллар асосида фаолият юритадиган банклар мавжудми?
Жавоб: Мавжуд. Шундай бой инвесторларнинг сони ҳам етарли-ки, улар маблағларини реал иқтисодиётдаги инновацияларга, модернизацияга тикишни истайдилар (бундай сармоя ажтратишлар турли натижаси номаълум бўлган ҳалқаро инвецицион проектларга пул тикишдан яхшироқдир). Бу инвесторлар ислом банкларидир. Украинадаги нефт саноатига валюта маблағларини инвестиция қилиш учун аввало “Украина банк ва банк фаолиятлари тўғрисида” ги қонуннинг иккита моддасига ўзгартириш киритиш керак бўлади. 48-Модда: “Банкларга моддий ишлаб чиқариш, савдо ҳамда суғурта сфераларида фаолият юритиш тақиқланади”. 49-Модда: “Фоизсиз кредит тўловларини олиб бориш тақиқланади”. Шу тақиқланган фаолиятларни аксинча ҳозирги банк тизимида яратиш мумкин-ми? Нима учун мумкин эмас? Ҳукумат хозирча капиталдан ҳам кучлироқ. Аммо Бирлашган Араб Амрликларида исломий банк тизими туфайли бундай қонунларнинг 15 тасини уч ой ичида ўзгартиришга эришилди.
Оммавий ахборот манбалари бунақа ислом банкларга хеч ҳам аҳамият қаратмайдилар. Бизнинг банкерлар эса бундай исломий банкларни нефт орқалик тезликда орттириладиган пул ҳамда динга алоқаси бор кишиларнинг қизиқиб қўйган сармояси ҳисобида ютуққа эришаётга нефт шайхларига хос ўйлаб топган нарсаси, деб атамоқдалар. Бу эса нотўғри. Ислом банклари кенг ривожланган Малайзияда эса бундай ютуқлар ҳеч қандай нефт савдосисиз, балки мусулмон бўлмаган хитойлик сармоячилар қизиқиши остида гуллаб яшнаётган молия тизими орқали эришилаётганини мисол қилиб олиш етарли.
Исломий банк тизими 1300 йилдан бери мавжуд. Бу тизимдаги энг сўнгги ривожланиш босқичлари 1979 йилда бошланиб, асосан нефт кризисига ҳамда кўпайиб кетган пассив капиталга барҳам бериш учун йўлга қўйилган эди. 2009 йил эса инқирозга қарамасдан бундай ислом банкларида барқарор 15 фоизлик (Ўртача ҳамма йилларга таққослаган ҳолда) фойдага эришилди. Бутун дунё бўйича эса бу банклардаги маблағлар миқдори 40% га ошди ва умумий ҳажми 1 Триллион АҚШ Доллоридан ошиб кетди. Ислом банклари фаолият юритадиган молия тизимлари эса инқироз даврида энг кам зарар кўрган тизимлар сифатида намоён бўлди. Оддий банклар иқтисодиётдаги турғунлик даврида ҳам фойда олишга ҳаракат қиладилар, бу эса айни инқирознинг бош сабабларидан биридир. Бу тизимдаги ҳеч бир чекловлар инқирознинг бундай суръатда давомли бўлишга йўл қўймайди, балки ҳамма вақт иқтисодиётни бир хил барқарор молиялаштириш имконини беради.
Келинг яхшиси Америка ҳамда Европа банк тизимини ислом банклари билан таққослаб кўрамиз:
1. Ислом банклари келажакда кутилиши мумкин бўлган виртуал молиявий бозорларга сармоя муомалалари билан қизиқмайдилар. Улар фақат реалликда мавжуд бўлган активларга сармоя ажратадилар.
2. Ислом банкларида қатъий белгилаб қўйиладиган фоиз ставкалари мавжуд эмас. Асосий тамойил фақат фойда олинганда бу тижорий фаолиятда иштирок этган барча қатнашчилар ўз улушларини олиш ҳисобидан барпо бўлган. Ислом банклари ишлаб чиқаришнинг бошқарувига тўғридан тўғри инвестиция ажратиш ҳисобига 10% дан юқорироқ Акциялар пакетига эга бўлиш асосида ҳам иш юритадилар.
3. Банклар томонидан эса проектларни мақсадли йўналтириш, аудиторлик фаолиятини қўллаб қувватлаш, шунингдек, корхоналарнинг ҳисоб-китоб фаолиятларини якка тарзда эмас, балки фақатгина бошқарув ҳодимларининг ўзаро келишуви асносида ташкил этилади.
4. Ислом банклари корхоналарнинг сармоявий улушига, аниқроғи, акция пакетларига эга бўлиш ҳамда даромадларни бошқариб бориш ҳуқуқларини ҳам қўлга киритишлари мумкин. Агар бирор иқтисодий муаммолар пайдо бўлса, улар фақат тижорат эгаси (юридик шахс) билан ҳуқуқий муносабатларни ҳал қиладилар. Бу билан улар кичик ҳажмда акция улушига эга бўлган ва бошқарувда хеч қандай ҳуқуққа эга бўлмаган кичик инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қиладилар. Ислом банкларидаги тамойиллар портфел инвестиция тамойилларидан ҳам кўра мукаммалроқ. Бизнинг тизимда эса амалиёт шуни кўрсатдики, кам қийматдаги акцига эга сармоядорлар улушдан олинадиган диведентларга эга бўла олмайдилар. Аммо исломий тизимда бундай коррупция ва мавҳум тижорий фаолиятга қарши ҳақиқий кураш мавжуд.
5. Украин (мисол учун) банкларида қўйилган қўйилмалардаги фоизлар миқдори қайси банк- операциялари натижасида пайдо бўлган ва банк бу пулларни кредит сифатида кимга беради, билмайсиз. Одатда кўпинча сиз бу ҳақида фақат агар банк бошқаруви рухсат берсагина ва кеч яъни омонатлар музлатилгандан кейингина биласиз. Сизнинг жамғармаларингиз пул айланмаси натижасида фоизлар ҳисобига қайта яна тикланишига эса кўзингиз етмайди, қўрқасиз. Ислом банкларида эса сиз пулингиз ҳақиқий реал ишлаб чиқаришда иштирок этаётганини беиҳтиёр ҳис этиб турасиз. Улардаги маблағларни кафолатлаш тамойиллари ҳар қандай тақчиллик ҳолатида ҳам пулингизни йўқотмаслик кафолати мавжуд.
Хулоса қилиб, ҳар қандай инқирознинг бош сабабини фоиз муомалари, деб бемалол айтиш мумкин. Бу хулоса яқинда пайдо бўлмади, балки бу хулосалар Исо алайҳиссалом кўрсатмаларига боғланади. Либерал томонлар шуни тасдиқлашди-ки, фақатгина фоиз муомалаларининг йўқ қилиниши мураккаб меҳнат фаолиятида мотивацияни барпо қилиш орқали иқтисодий ривожланишга эришилиш мумкин. Бунга далил ҳужжат учун мен Адам Смит ёки Милтон Фридманнинг эмас, балки фақат Исо ва Муҳаммад алайҳиссаломларнинг йўл йўриқларига юзланаман. Эслаб кўрилса, II жаҳон урушидан кейин ҳамда Германиянинг бирлашувидан кейинги давр мобайнида Европа ва Японияга ёрдам бериш учун йўналтирилган Маршал режаси асосан фоизсиз пул бериш дастурини ишлаб чиққан эди.
Ислом капитализми эса бу хатто бошқача модел ҳам эмас, балки бу бошқа бир тизим, қайси-ки фоиз муомаласини тақиқловчи ва ғарб иқтисодий капитализм тизимидан фарқ қилгувчи бошқа бир ғояга асосланган тизимнинг ўзи. Бу тизимни ислом банклари юзага келтирган бўлиб, барча оддий банкларнинг яхши томонларини ҳамда реал фонд бозоридаги муомалаларни ўзида жамлаган тизимдир. Агар бу ҳозирги тизим ислом тизимига қарши кураш олиб борадиган бўлса, бу кўпчиликни ажаблантирмаган бўларди. Чунки устама фоизлар бу тизим иштирокчилари учун бир одатий қоида. Гарчи,“Ал- Қоида” ташкилотини молиявий қўллаб қувватлашда исломий банкларга қўйилган айбловлар ҳануз ўз тасдиғини топмади. Ва бундан кўринадики, АҚШ аслида Ислом дунёсига қарши олиб борган уруши бу террорчиликка қарши йўналмай, балки бу кураш Уолл Стритнинг бошқа бир иқтисодий тизимга қарши қаратилган кураши эди.
Академик Валерий Геетс истеъмолчиларнинг талабини қондирадиган тизим эмас балки товар ва техникавий таъминотга боғланган талабни қондириш тизимидек бир тизимни орзу қилганди. Аммо бу орзуни иқтисодиётда рўёбга чиқара оладиган реал банк меҳанизми ҳақида фикр билдирмаган эди.
Хулоса қилинадиган бўлса, гап фақат нефтда эмас. Бу ерда асосийси янги ғоя. Йўқса оқибатда бизнинг босма қилиш ускуналаримиз Обаманикидан ҳам ёмонроқ бўлиб қолиши мумкин. Исломий банк тизими эса нақд пул асосида фаолият юритади, бу эса хозирги ҳукумат ва банкларнинг азалий орзусидир. Шундай экан, зарб қилинган пуллар эса Доллар сотиб олишга ёки импортга сарфланмай, балки иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган бўлиши керак.
Маълумки, ислом банклари агар тижорат ташкил этилса, ёки корхоналардаги молиявий тақчиллик эвазига бунга зарурат туғилса, акцияларни номинал нархларда, аниқроғи, нисбий нархларда сотиб оладилар. Бу акцияларнинг қиймати эса ривожланишнинг жадаллашуви натижасида ўсади. Тўғри, инқироз даврида бу акциялар қиймати яна ҳам тушиб кетиши мумкин, лекин бу нарса реал ишлаб чиқариш қиймати сифатида намоён бўлади ва табиийки бу қуруқ қоғоздан кўра яхшироқдир.
Тўғриси, агар менга “Биз сени қанча фоиз фойдага эга бўлишингни билмаймиз, аммо биз сенга сенинг пулларинг реал ишлаб чиқариш соҳаларида сарф қилинишига кафолат берамиз ва сенинг диведентларга эгалик ҳуқуқингни қаттиқ ҳимоя қиламиз ва қўриқлаймиз”, деганларида, албатта мен қарзлар пирамида мисол бўладиган тизимга эмас, балки айнан шундай банкларга тўла ишонган бўлардим.
Владимир Вовк