Биржалар
- Written by Administrator

Таърифи: Биржа низомга солинган бозордир. У муайян ўринларда, маълум вақтларда унинг ишчилари ўртасида савдо молларини, қимматбаҳо қоғозларни (валюта каби пул бирликлари) ва молиявий варақларни (акция, векцел каби) олди-сотдисини амалга оширади.
Биржанинг таомили молларнинг тури, сифати ва қанчалигини чегаралаш мумкин бўлган мислий моллар асосида бўлади. Шу билан бирга, сотувчи ва олувчилар ўртасида, гарчи улар бир-бирларини танимасалар ҳам, вакиллар ёки рухсат этилган воситачилар (брокерлар) орқали алоқа боғланади.
Биржа доимий бозор бўлиши нархни билиш ва ўзаро олди-бердининг тез суратда амалга ошиши жиҳатидан ниҳоятда фойдали иқтисодий вазифани бажарсада, (Молиявий варақлар бозори Муҳиддин 37-саҳифа) лекин унинг ишчиларининг учдан иккиси фақат нархнинг тушиб кўтарилиши эвазига фойда кўриш ташвишида бўлади. Сотувчи сотган нарсасини топширмайди. Олувчи эса, олган нарсасини қўлига ушламайди. Биржа амалиётлари нидо қилиш йўли билан жорий бўлади. Нархлар катта экранларда барчага эълон қилиб борилади. Биржа амалиётлари баъзан тез баъзида нархнинг тушиш ёки ошишига кўра музораба ва муроҳанага ўхшаш секин рўёбга чиқади. Четдан қараган кишининг кўзига бу амалиёт казенодаги қимор кабидек кўринади. Бунда иқтисодий аҳамият шаклланмайди. Чунки, баъзиларнинг ютқазиши эвазига бошқалар ютади. Биржа барқарорликни издан чиқаради. Бозордаги нархларни ағдар-тўнтар қилиб ташлайди. (Аш-Шуруту нақдия ли-Олия 22, 34, 48-саҳифалар). Банклардаги асосий руҳият рибо бўлса, биржаларнинг руҳи қимордир.
Биржада одатда асосан ютқазадиганлар кичик иштирокчилардир. Чунки, улар биржани юргизадиган катта иштирокчилар билган нарсаларни билишмайди. Янги ахборот олишга ҳам қудратлари етмайди. Улар миш-мишлар асосида пул тикишади ва натижада ўйин ҳамда алдовнинг қурбонига айланишади. (Наҳву низомий нақдий. Шобиро 135-саҳифа).
Бошланғич бозор ва иккинчи бозор:
Бошланғич бозор Primary Market молиявий варақларни содир этадиган бозордир. Иккинчи бозор Secondary Market молиявий варақларни айлантирадиган бозордир. У низомга солинган ёки низомга солинмаган бўлиши мумкин. Over-The-Counter .
Даллол Brokers ва савдогар Dealers бозордаги асосий воситачилардир. Савдогар молиявий варақларни сотувчи ёки олувчи бўлишидан қатъий назар уларни айлантириш амалиётида асл тарафдир. Шу ўринда даллол олди-сотди амалиётига пул тикувчининг Investor вакили ҳисобланади.
Биржада иш юритувчилар:
Мутахасис иштирокчилар Speculators: Буларнинг кўзлаган мақсадлари нархнинг ўзгаришидан фойда топишдир. Улар нархнинг харакатини текширишади. Бозорнинг йўналиши тўғрисида ахборот олишади. Бозорга таъсир ўтаказадиган омилларни ўрганиш учун иқтисодий таҳлиллар ва ҳисоб-китоб воситаларини ишга солишади. Хуллас, бозор доирасидаги илмий амалиётларни яхши ўрганишади.
Ҳаваскор иштирокчилар Outsiders: Буларнинг ҳам кўзлаган мақсадалари нарх ўзгариши орқали фойда топишдир. Лекин ҳаваскор иштирокчилар мутахасислар каби илмий ва амалий имкониятлардан фойдалана олишмайди. Шунинг учун, кўпинча бундайлар тезда касодга учраб, бозордан йўқолишади.
Ўз ҳукмини ўтказувчилар Manipulators: Булар асосан молиявий куч-қудратларидан фойдаланишади. Бозордаги нархнинг ортиб кетиши ёки тушишига ўз ҳукмларини ўтказишади. Молиявий варақаларнинг талабдаги одатий нархидан кўра ошириб юборишга уларнинг имконияти етади.
Пул тикувчилар Investors: Булар икки турлик бўлади.
А) Оддий инвесторлар: Буларнинг кўзлаган мақсади ўз сармоясига одатий ҳолда фойда келтиришдир.
Б) Ички инвесторлар Insiders: Булар ички ҳолатни яхши билишади. Буларнинг аввалги мақсади ширкатга эгалик қилиш ва ширкатнинг асосий ҳиссасига эгалик қилиш орқали унинг идорасига ўз ҳукмини ўтказишдир. (Яъни пакетнинг асосий қисми бўлмиш 51 фоизни қўлга киритишдир). Иккинчи кўзлаган мақсадлари фойда олишдир. (Молиявий варақалар биржаси. Абдуллатиф 32-саҳифа).
Замоний ва маконий мурожаҳотлар:
Мурожиҳа Arbitrage: деб нарсани бошқа замонда ёки бошқа маконда қайтариб сотиш учун сотиб олишга айтилади. Бу савдо тури нарх ўртасидаги мувозанат мақсадида ёки бошқа мақсадда бўлишидан қатъий назар жоиздир. Чунки, бу амаллар тижоратнинг ишлаб чиқариш турига киради.
Келажак учун тузиладиган ақдномалар:
Келажак учун тузиладиган ақдномалар Futures: Бу турдаги ақдномалар насия ақдномалар бўлиб, унда сотувчи савдо молини топширишни ва олувчи ҳам пулни беришни мақсад қилмайди. Мисол учун, донни йилнинг охирида бераман деб оғизда сотади. Бунда икки томон ҳам нархнинг тушиб чиқишидан фойда кўриш қасдида бўладилар. Лекин икки томонга ҳам савдо моли ёки пул пул таслим қилинмайди. Бу каби ноаниқ савдо мумкин эмаслигига уламолар иттифоқ қилганлар.
Ихтиёрлар:
Ихтиёрлар Options: Бунда сотувчи ва олувчи учун ихтиёр бериш мақсад қилинади. Улар хоҳласа ақдномани охиргача жорий қилади ёки бирор нарса эвазига ёки келажакда белгилаб қўйилган жарима муқобилига шартномани бузиш ихтиёрига эга бўладилар. (Амалу шарикатил истисмор. Муҳиддин 498-саҳифа, Мажмуанинг қарор ва тавсиялари 138-саҳифа).
Муашширот (Кўрсаткичлар):
Кўрсаткичлар Index: Хос ўлчов йўли билан ҳисоб қилинадиган ҳисоб рақамлари кўрсаткичлар дейилади. Бу билан муайян бозордаги ўзгариш ҳажмини билиш мақсад қилинади. Баъзи дунё бозорларида кўрсаткичлар олди-сотди ўрни бўлади.
Ислом фиқҳи академиясида бунинг жоиз эмаслиги айтилган. Чунки, бу очиқ-ойдин қимор бўлиб ўзи йўқ нарсанинг хаёлий савдосидир. (Мажмуанинг қарор ва тавсиялари 140-саҳифа).