Ўзбекистон-Тожикистон ўртасида поезд қатнови тикланди

Фото: railway.uz Фото: railway.uz

Ўзбекистон-Тожикистон ўртасида поезд қатнови тикланди

Жорий йилнинг 9 март куни Амузанг ва Хошади станцияларидан дастлабки поэздлар ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Рахмон томонидан рамзий тугманинг босилиши билан йўлга қўйилди. Бу ҳақда railway.uz хабар берди.
Эътиборли жиҳати, икки мамлакат равнақи учун хизмат қилувчи тарихий жараён махсус ташкил этилган телекўприк орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.
Мазкур фойдаланишга топширилаётган линия икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш, экспорт - импорт хизматларини кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, энг муҳими халқларимиз ўртасидаги ўзаро қўшничилик алоқаларини мустахкамлайди.

back to top