Уч нарса борки… (7-қисм)
- Written by Info.islom.uz

Уч нарса борки… (7-қисм)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилинади: «Уч нарса борки, умматларим улардан ҳеч қутулмайдилар:
1. Ҳасадгўйлик;
2. Бадгумонлик;
3. Ёмонликни ирим қилиш (шумланиш)».
* * *
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: «Уч нарса борки, улар ҳар бир мусулмон зиммасига вожибдир:
1. Беморни бориб кўриш;
2. Жанозада иштирок этиш;
3. Аксириб «Алҳамдулиллаҳ», деган кишига ташмит айтиш («Ярҳамукаллоҳу ва яшфика» дейиш)».
* * *
Шайх Иброҳим Адҳам шундай деган: «Мўмин кишининг нишони (белгиси) учтадир:
1. Сукути фикр бўлади;
2. Қарагани ибрат бўлади;
3. Юргани тоат бўлади».