Уч нарса борки… (6-қисм)
- Written by Info.islom.uz

Уч нарса борки… (6-қисм)
Айтишларича, инсонларнинг бахтлироқлари уч хилдир:
1. Қалби илмга ташна кишилар;
2. Жисми сабр қилувчи кишилар;
3. Қўлидаги бор нарсага қаноат қилувчилар.
* * *
Шайх Молик ибн Динор шундай деган: «Уч нарса борки, кўнгилни ўлдиради:
1. Кўп емоқ;
2. Кўп ухламоқ;
3. Кўп гапирмоқ».
* * *
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган: “Аллоҳ таоло фарз қилган нарсаларни адо этинг, шунда инсонларнинг обидроғи бўласиз.
2. Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан сақланинг, шунда одамларнинг зоҳидроғи бўласиз.
3. Аллоҳ таоло тақсимлаб берган нарсаларга рози бўлинг, шунда кишиларнинг бойроғи бўласиз».