Уч нарса борки… (8-қисм)

Уч нарса борки… (8-қисм)

Уч нарса борки… (8-қисм)

Али каррамаллоҳу важҳаҳу айтадилар: «Уч нарса хотирани зиёда қилади ва сафрони кетказади. Булар:
1. Мисвок ишлатиш;
2. Рўза тутиш;
3. Қуръон қироат қилиш».

* * *

Каъбул Ахбор розияллоҳу анҳунинг айтишича, мўминларга шайтондан ҳимояланиш учун қуйидаги учта қўрғон бор:
1. Масжид;
2. Аллоҳни зикр қилиш;
3. Қуръон ўқиш.

* * *

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилинади: «Уч хил иш борки, уларни умматларим ҳеч тарк қила олмайдилар:
1. Зоту насаби билан фахрланиш;
2. Ўликка дод-вой солиб йиғлаш;
3. Юлдузлар билан фол очиш».

back to top