Уч нарса борки… (9-қисм)

Уч нарса борки… (9-қисм)

Уч нарса борки… (9-қисм)

Баъзи ҳукамоларнинг айтишларича, қуйидаги уч нарса Аллоҳнинг хазинасидан бўлиб, уларни фақат яхши кўрган бандаларига беради:
1. Фақирлик;
2. Беморлик;
3. Сабр.

* * *

Шайх Маъруфи Кархий шундай дейди: «Жўмардлик нишони учтадир:
1. Хилофсиз вафо;
2. Саволсиз эҳсон;
3. Миннатсиз шафқат».

* * *

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилинади: «Уч хил киши борки, уларнинг обрўсини тўкиб, ёмонлаш мумкин:
1. Фисқ-фасод ишларини ошкора қилувчи одам;
2. Золим подшоҳ;
3. Бидъат-хурофот ишлар қилувчи киши»

back to top