Уч нарса борки… (10-қисм)

Уч нарса борки… (10-қисм)

Уч нарса борки… (10-қисм)

Шайх Исҳоқ Наҳржурий шундай дейди: «Аллоҳга хос (яқин) кишилар уч ўринда севингайлар:

1. Халқдан йироқ бўлиш билан;

2. Аллоҳга яқин бўлиш билан;

3. Тоатга қувватли бўлиш билан».

* * *

 

Баъзи ҳукамолар айтадиларки:

«1. Фақат ақлига суянган киши адашади.

2. Моли билан беҳожат бўлган кишининг моли озаяди.

3. Махлуқ билан азиз бўлган киши хўрланади».

 

* * *

 

Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: «Уч хил киши борки, уларнинг ҳолини мендай сўрамай қўяқолинг:

1. Жамоатни тарк этиб, ўз султонига бўйсунмай, осий ҳолида ўлган одам;

2. Хожасидан қочиб ўлган одам;

3. Дунёвий ҳожатларига яраб турган эри йўқлигида ўзига оро бериб, ясаниб, очиқ-сочиқ кўчага чиқадиган аёл».

 

back to top