Уч нарса борки… (13-қисм)
- Written by Администратор

Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: «Уч тоифа киши борки, улар жаннатга кирмагай:
1. Ота-онасига оқ бўлган фарзанд;
2. Ичкиликка муккасидан кетган одам;
3. Берган хайру-эҳсонини ёки яхшилигини миннат қилувчи киши».
* * *
Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида учта ҳақ бор:
1. Мисвок (тиш чўткаси) тутиш;
2. Жума кунлари ғусл қилиш;
3. Аёлининг хушбўй нарсаларидан олиб, ўзига сепиб туриш».
* * *
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилинади: «Инсон гапирган ҳар бир ёлғон унга гуноҳ бўлиб ёзилади, уч хили эса бундан мустасно:
1. Урушдаги ёлғон (ҳийла ва макрсиз уруш бўлмайди);
2. Эрнинг хотинига муроса учун гапирган ёлғон сўзи;
3. Аразлаган икки кишининг орасини сулҳ қилиш учун гапирилган ёлғон».