Уч нарса борки… (15-қисм)

Уч нарса борки… (15-қисм)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Уч нарсага қасам ичаман:

1. Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас.   

2. Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур.

3. Банда тиланчилик эшигини очса, албатта Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар».

* * *

«Матлаъул-улум» китобида шундай ёзилган: «Инсоннинг жисми уч қисмдан: дил, тил ва вужуддан иборат:

1. Дил инсонга тавҳид учун;

2. Тил шаҳодат учун;

3. Вужуд ибодат учун берилган».

* * *

Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида келтирилишича, уч кимсага Аллоҳ таоло раҳмат назарини ташламайди, уларга қиёматда қаттиқ азоблар бор:

1. Почасини судраб юрувчи одам;

2. Миннатчи кимса;

3. Ёлғон қасам билан молини ўтказувчи.

 

back to top