Уч нарса борки… (16-қисм)
- Written by Администратор

Дейдиларки, уч хислат уч фазилатга етаклайди:
1. Кам гаплик – саломатликка;
2. Яхшилик – олийжанобликка;
3. Миннатдорлик – зиёда бўлишликка.
* * *
Вожидали Мужмалий айтди: «Кишиларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Авлиёлар – уларнинг сийратлари сувратларидан гўзалроқ.
2. Уламолар – ички ва ташқи қиёфалари баробар.
3. Жоҳиллар – уларнинг зоҳирлари ботинларидан кўра афзалроқ».
* * *
Али розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Барча яхшилик бу уч хислатдадир: назарда, сукутда ва сўзда:
1. Эътиборсиз ҳар қандай назар – хато.
2. Тафаккурдан холи сукунат – ғафлат.
3. Зикрдан йироқ сўз – беҳуда».