Уч нарса борки… (18-қисм)
- Written by Администратор

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўзимдан кейин қоладиган умматларим учун уч нарсадан қўрқаман:
1. Нафси ҳавога берилиб, йўлдан озишидан;
2. Нафсоний ва шаҳвоний ҳиссиётга берилиб кетишидан;
3. Илму маърифатга эга бўла туриб, ғофилларнинг ишини тутишидан».
* * *
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: «Учта иш сен ҳақингда дўстингда фикр ҳосил қилади:
1. Уни салом билан қарши олишинг;
2. Мажлисда жой беришинг;
3. Уни у яхши кўрадиган исмлар билан чақиришинг».
* * *
Камолга етган кишининг белгиси уч нарсада кўринади:
1. Ғазаби келганда ҳам ҳақиқатдан оғишмайди.
2. Бир нарсадан рози бўлишлиги уни ботилга етакламайди.
3. Жазолашга қодир бўла туриб, тийилади ва авф этади.