Уч нарса борки… (17-қисм)

Уч нарса борки… (17-қисм)

Айтишларича, сабрли кишиларда уч хислат мавжуддир:

1. Уларга Аллоҳнинг мағфирати бўлади.

2. Уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлади.

3. Улар ҳидоятда юрган кишилар бўлади.

* * *

Донишмандлар фикрича, уч нарса уч нарсага боғлиқ:

1. Фикр – тажрибага;

2. Мурувват – ақлга;

3. Тақво – ҳаромдан сақланишга.

* * *

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан «Кунларнинг қайсиси, ойларнинг қайсиси, амалларнинг қайсиси яхшироқ?» деб сўрашганда, у киши шундай жавоб қилибдилар:

«1. Кунларнинг яхшиси – жума куни.

2. Ойларнинг яхшиси – рамазон ойи.

3. Амалларнинг яхшиси – вақтида ўқилган беш вақт намоз».

 

back to top