Уч нарса борки… (22-қисм)
- Written by Администратор
Зинокорнинг охиратда кўрадиган зарарлари ҳам учта:
1. Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади.
2. Сўроқ қаттиқ бўлади.
3. Азоб чекишига сабаб бўлади.
* * *
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг келтиришларича, Аллоҳ дунё ҳаётини уч турда яратган:
1. Мўминнинг ҳаёти (у дунё ҳаётини гўзал феъл-атворда ўтказиб, охират учун ҳам ҳозирлик кўради);
2. Мунофиқнинг ҳаёти (олифталик билан ороланиб, дабдабали ва нафс кўйида ҳаёт кечиради);
3. Кофирнинг ҳаёти (бутун борлиғи билан дунё лаззатларидан завқ олишга уринади, охиратни ўйламайди).
* * *
Иблис одамларни уч усул билан йўлдан оздиради:
1. Ҳақсиз ва ғайриқонуний фойда топтириш орқали;
2. Топган-тутганини нолойиқ нарсаларга сарф қилдириш орқали;
3. Лойиқ нарсалардан юз ўгириш орқали.
тириш орқали; 2. Топган-тутганини нолойиқ нарсаларга сарф қилдириш орқали; 3. Лойиқ нарсалардан юз ўгириш орқали.



