Уч нарса борки… (23-қисм)

Уч нарса борки… (23-қисм)

Яҳё ибн Маоз айтадилар: «Ақллилар уч тоифадирлар:
1. Ажал хуруж қилмасдан бурун Аллоҳ йўлига кирганлар;
2. Қабрга кирмай туриб унга ҳозирлик кўрганлар;
3. Раббининг ҳузурига бормасдан олдин Уни хушнуд қилганлар».

* * *

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейди: «Шукр иймоннинг ярмисидир, билки, шукр уч нарса билан:
1. Қалб билан;
2. Тил билан;
3. Аъзолар билан изҳор этилади».

* * *
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кимнинг руҳи жасадидан айрилган вақтда уч нарса бўлмаса, у жаннатга киради:
1. Кибру ҳаво;
2. Қарз;
3. Хиёнат».

back to top