Исломофоблик қилгани учун профессор ишсиз қолди

Фото: citybeat.com Фото: citybeat.com

Исломофоблик қилгани учун профессор ишсиз қолди

Қўшма Штатларда университетлардан бирининг профессори муслима талабага нисбатан ирқчилик мазмунида дакки бергани учун ишидан ажради.
Цинциннати университети профессори Клиффорд Адамс муслима талаба бажариб келган уй вазифаси тагида таҳқирловчи шарҳ ёзиб қолдирган.
«Муслималар Америкада ҳеч бир Яқин Шарқ мамлакатида кузатилмайдиган хавфсизлик остида яшамоқдалар. Бизнинг ҳимоямиздан фойдалана туриб, яна нолишга қандай журъат этдингиз?» деб ёзганди профессор Адамс.

Бу ҳақида Cincinnati.com сайти хабар берган.
Шундан сўнг Адамс ижтимоий тармоқда «ёш муслималарни мусулмон бўлмаган йигит билан қўл ушлашиб тургани учун ўз оталари ва акалари ўлдирмоқдалар» деб ёзди.
Университет матбуот хизмати профессорнинг исломофоб хулқини муҳокама қилишга сўз берган, унинг ўзи эса баҳорги семестрнинг охиригача маъмурий таътилга чиқариб юборилган.
1 майдан ўқитувчи нафақага кетади.
Кўтарилган шов-шувдан сўнг Адамс кечирим сўради ва ўзининг исломофоблигидан уялаётганини айтди. «Мен кўпчиликнинг кўнглини оғритиб қўйдим, бунинг учун қаттиқ узр сўрайман», деди у.

back to top