Қозонда кичкина қорилар танлови бўлади
- Written by Info.islom.uz

Қозонда кичкина қорилар танлови бўлади
Қозоннинг «Гусмания» номли ўрта умумтаълим мактабида Республика болалар Қуръон тиловати танлови бўлиб ўтади. Танловда иштирок этиш учун Қозон шаҳрида яшайдиган 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил болалар таклиф этилмоқда. Танловдаги чиқишлар уч йўналишда баҳоланади: қисқа сураларни билиш (93-114-суралар), битта жузни ва иккита жузни билиш.
Қатнашчилар номинациялардан фақат биттасида иштирок этишлари мумкин. Танлов иштирокчиларидан нафақат сураларни ёддан билиш, балки Қуръонни тажвид қоидаларига риоя этган ҳолда ўқиш ҳам талаб этилади.