БАА: Рамазон ойида озиқ-овқатлар нархи 50 фоизгача арзон бўлиши эълон қилинди
- Written by Info.islom.uz
БАА: Рамазон ойида озиқ-овқатлар нархи 50 фоизгача арзон бўлиши эълон қилинди
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Иқтисодиёт вазирлиги жорий йил Рамазон ойида мамлакатдаги 600дан зиёд дўконда 10.000 дан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 50 фоизгача чегирма билан сотилишини эълон қилди.
Gulfnews нашрига кўра, бу йилги Рамазон ойининг биринчи куни 17 майга тўғри келиши тахмин қилинмоқда.
Вазирликнинг Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўлими директори Др. Хошим Ал Нуайми БААдаги кооперативлар ва супермаркетлар озиқ-овқат нархларини 25-50 фоизгача арзонлаштириши кутилаётганини айтди.
Нашрга кўра, муқаддас Рамазон ойида айрим маҳсулотлар ўз таннархида сотилиши кутилмоқда.
Одатда, Рамазон ойида БААдаги кооператив ва гипермаркетларда маҳсулотлар юқори нархларда сотилган. Шу боис Иқтисодиёт вазирлиги расмийлари таъминотчилар ва чакана савдо дўконлари расмийлари билан учрашиб нархларни пасайтириш борасида мулоқот олиб бормоқда.