Туркия фонди Рамазонда суриялик қочқинларга ёрдам бермоқда

Туркия фонди Рамазонда суриялик қочқинларга ёрдам бермоқда

Инсонпарварлик ёрдам ва инсон ҳуқуқларини ва эркинлигини ҳимоя қилиш Туркия Фонди (ИҲҲ) Сурияда ҳар куни 50минг нафар одамга ифтор ташкиллаштирмоқда. «Рамазон 2018» кампанияси “Бўлишишнинг айни вақти” шиори остида утмоқда, деб хабар беради фонднинг сайтида.

Идлиб, Ҳалаб, Африн, ҳамда яқин атрофларида жойлашган қишлоқ ва қочқинлар лагерьларида ҳар куни байрамона кечки овқатлар улашилмоқда. Фонднинг қилган ҳаракатлари туфайли, 50мингтага яқин одам Рамазонда оғиз очиш имкониятига эга бўлмоқдалар. Ифторларни ташкиллаштиришдан ташқари, ИҲҲ сурияликларни нон билан таъминледи. Сурия ва Туркия ҳудудларида махсус қурилган нонвойхоналарда ҳар куни 750мингта нон ёпилиб, муҳтожлар орасида тақсимланади. Рамазон ойи мобайнида 22,5млн нон маҳсулотларини тарқатиш режалаштирилган. Фонд Сурия аҳолисини энг зарур нарсалар, тиббий ёрдам, уй-жой билан таъминлашни ҳам давом эттирмоқда.

back to top