Нигерия ислом мактаб ўқувчиларини очлик ва қашшоқлик илм олишдан тўхтата олмайди

Нигерия ислом мактаб ўқувчиларини очлик ва қашшоқлик илм олишдан тўхтата олмайди

Кано-Нигериянинг энг йирик шаҳарида, 60% аҳолиси 40 ёшдан ёш, қашшоқлик ва тиламчилик гуллаб яшнамоқда, ҳамда бу шаҳар, нигерияликлар учун ислом таълим маркази ҳисобланади. Айнан шунинг учун ҳам бутун мамлакатдан кўпчилик оилалар фарзандларини Канога ўқишга жунатишади.

Ал-Жазиранинг маълумот беришича, бутун мамлакатда 14мингта ислом мактаби ва 3 миллион шогирд (талаба) мавжуд. Уларни таъминлаш давлат учун қийин кечмоқда, шунинг учун ҳам ўқув муассасалардаги шароитлар яҳши эмас. Бегона шаҳарга жунатаётган ота-оналар, фарзандлари қанчалик оғир аҳволда яшашларини тушуниб етмоқдалар. Бироқ, молиявий қуллаш имкони бўлмасада, Аллоҳ таолога таваккал қилишади.
«Ислом таълими – уларни келажакда қутқаради, ва Аллоҳ Таоло уларга ёрдам беради»,-дейси, Канода 8 ёшли ўғли ўқиётган 52-ёшли Муҳаммад Абдуллаҳи. Тонг саҳардан болалар иш қидириб кўчага чиқишади: масалан, машина ойнасини ювиш учун. Одатда уларни уша жойлардан ҳайдаб юборишади.
13-ёшли Сағир Муҳаммаднинг омади келди. Бир аёл унга иш беришга рози бўлди.Энди у 3 йил давомида ҳар куни 2 маҳал идиш-товоқ ювади. «Баъзи одамлар, бу ҳонимга уҳшаб, раҳми келиб бизга иш ва овқат беришади»,-дейди боши идиш-товоқлар орқасидан зурға куринаётган Сағир. Унинг дўсти, 15 ёшли Умар ҳам тиз чукиб буюрилган ишни давом эттримоқда.
“Мен бу иш билан 4 йилдан бери шуғулланаман. Бахтлиман, чунки бугун кечга овқатим бўлади. « Бу хаёт учун кураш»,-деб гапириб беради йигитча. Унинг сўзларига қараганда, таътил пайтида бир неча бааравар қийин бўлади, чунки иш ва егулик қидиришга ҳамма вақт кетади, шунинг учун мактабларига оч қайтишади. Ишдан бир соат ўтибгина улар синфхоналарида бўлишади: чиқиндилар оқаётган ва пашшаларга тўла жойлардаҚуръони Каримни ёғоч тахтачалардан ўқишади. Шундай мактаблардан бирининг директори Аларамма Ийсо Сулаймон ўқувчилар муаммолари ва уларқанчалик қийналишлари ҳақида билишини айтди.
Унинг интернат-мактабида 5та синф мавжуд. Бу ерда улар ухлашади ҳам. Лекин, жой етишмайди, шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг бир қисми, ўзларига жой олиш бахти насб этмаганлар, ухлаш учун кучага чиқишади. «Бизда ўқиётган 250та талаба учун озиқ-овқат етишмайди, шунинг учун улар тиламчилик қилишларига мажбурлар. Мен нима ҳам қила оламан? Давлат бунга эътибор қаратиш зарур», деб айтади Ийсо Сулаймон.
Ҳар ой таълим учун 19 доллар тўлаш керак бўлади. Бу бойларнинг мактабларидан 2 баравар арзон. Шунақа бўлса ҳам, ҳамма оилани ҳам тўлаш имкони бўлмайди, лекин директор болаларни кўчага ҳайдаб чиқармайди. Шу сабабли ҳам, болалар нафақат егуликка, балки ўқиҳ учун ҳам ўзлари пул топишга ҳаракат қилишади.
Тақдирнинг барча қийинчиликларига қарамай, болалар бундан нолишмайди. Ҳар бири бу ҳолатнинг ҳам ижобий томонини кўради. Кимдир иши борлигидан ҳурсанд бўлиб, кимдор бошпанаси борлигидан ҳурсанд бўлади, аҳир бошқалар кўчада уҳлашга мажбур булишади.
«Бу ерда ҳаёт осон эмас, лекин биз буни Аллоҳ ва келажак ҳаёт учун қиламиз. Биз динимизни ўрганишга давом этамиз, ҳеч қандай қийинчиликларга қарамай»-деди Сағир.

back to top