Чеченистонда жаҳондаги мусулмон брендларининг маҳсулотдари кўргазмаси бўлиб ўтади
- Written by Info.islom.uz
Чеченистонда жаҳондаги мусулмон брендларининг маҳсулотдари кўргазмаси бўлиб ўтади
Чеченистон Республикаси пойтахтидаги «Грозный сити» меҳмонхонасида 2-3 июн кунлари Wandi Bazar Ramadan номли ислом кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир Рамазон ойи ва Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан ўтказилмоқда. Тадбирни WANDI Group агентлиги ташкиллаштирган. WandiBazar лойиҳаси WANDI Group компаниясининг мусулмон саноатини бозор шаклида бирлаштирувчи муҳим лойиҳаси ҳисобланади.
WandiBazar 6 йил давомида бир жойда турли шаҳар ва давлатларнинг брендларини бирлаштиради, жумладан, БАА, Миср, Арманистон, Сурия, Грузия, Туркия, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Марокаш, Ўзбекистон, Қирғизистон, Бельгия, Жанубий Африка, Саудия Арабистони, Қатар, Малайзия, Индонезия, Швейцария, Озарбайжон, Белоруссия, Украина, Сенегал, Италия ва бошқа давлатлар брендларини. Исломий бозор майдончасида Россия ва дунёнинг бошқа бурчакларидан 50дан зиёд бренд маҳсулотлари намойиш этилади. Ҳар бир қатнашчи махсус чекланган тўпламлар билан иштирок этади. Булар аёл, эркак ва болалар кийимлари, жойнамозлар, хушбўй атирлар, табиий пардоз воситалари, ўйинчоқлар, аксессуарлар, тақинчоқлар, китоблар, тансиқ егуликлардир.
Тадбир 2-3 июнда соат 10:00дан 23:00гача қуйидаги манзилда ўтказилади: Грозный шаҳри, А.А.Қодиров шоҳ кўчаси, 1/16, «Грозный Сити» меҳмонхонаси. Кириш бепул.