“Рисолат” фильми Саудия Арабистонида намойиш этилади
- Written by Info.islom.uz
“Рисолат” фильми Саудия Арабистонида намойиш этилади
1976 йилда режиссёр Мустафо Аққод томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам ҳақларида олинган “Рисолат” фильми 40 йиллик таъқиқдан сўнг Саудия Арабистонидаги кинотеатрларда намойиш этилиши кутилмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, мазкур фильм шу кунгача Форс Кўрфазининг ҳеч бир давлатида катта экранларда кўрсатилмаган. Муаллифнинг илтимоси билангина “Чақириқ” Шимолий Африкадаги Марокаш ва Ливияда қисқа муддат давомида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган.