Умматнинг долзарб муаммолари ечими бўйича энг яхши ғоя муаллифи мукофот олади
- Written by Info.islom.uz
Умматнинг долзарб муаммолари ечими бўйича энг яхши ғоя муаллифи мукофот олади
Ислом олам университетлари федерацияси (The Federation of the Universities of the Islamic World — FUIW) Ислом таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ИСЕСКО (ISESCO) билан хамкорликда «Университет таълими Уммат ва унинг долзарб вазифалари хизматида» мавзуси бўйича энг яхши тадқиқот иши учун мукофот таъсис этди.
Иштирок этиш учун FUIWнинг университет-аъзолари таклиф этиладилар. Танловга юборилаётган иш замонавий Ислом ва мусулмонлар тарихида мусулмон университетларининг тутган ўрни масаласига ўзига ҳос ва замонавий қарашларни намоён этиши ва аввал ҳеч қаерда чоп этилмаган бўлиши лозим. Пул мукофоти миқдори ҳали маълум эмас.