Қирғизстондаги мих ишлатмай қурилган масжид
- Written by Info.islom.uz
Қирғизстондаги мих ишлатмай қурилган масжид
Иссиқкўлнинг шимол шарқида жойлашган Қоракўл шаҳрида 20 чи аср бошида қад ростлаган Иброҳим Ҳожи масжиди бир дона мих ишлатмай қурилган. Бугунги кунга қадар, у ўз меъморий услуби билан маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни лол қолдирмоқда. “Дунгон” деб аталмиш ушбу мажсиднинг бундай номланишига бу ерга 19 чи асрда Хитойдан кўчиб келган дунгон мусулмонлари сабабчи бўлишган. Хитойлик меъмор Чжоу-Сини бошчилигида масжид қурилиши уч йилда нихоясига етгач, у 1910 йилда нпмозхонлар учун ўз эшикларини очган.