Дубайдаги ифтор Гиннесс рекордлар китобига кирди
- Written by Info.islom.uz
Дубайдаги ифтор Гиннесс рекордлар китобига кирди
Муқаддас Рамазон ойида Дубайда улкан ифторлик ўтказилди. У дунёдаги ёзилган энг узун дастурхон бўлганлиги боис Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Ифторликни ташкил этган Дубай полицияси мазкур тадбирни амалга ошириш учун 35 ресторан, 500 нафар кўнгилли давлат ходимини жалб этди. 6 км узунликдаги дастурхонни тайёрлашга 200 соат сарфланиб, унинг атрофида Хиндистон, Шри Ланка, Покистон, Хитой, Филлипин ва бошқа Осиё мамлакатларидан келган 12830 та муҳожир жам бўлди.