Қирғизстонда қамбағаллар учун бепул уйлар
- Written by Info.islom.uz
Қирғизстонда қамбағаллар учун бепул уйлар
Қирғизстондаги қурилиш ширкати фақирлар учун 35 хонадондан иборат уй қуришни режалаштирмоқда. Маъмурият хабар беришича, “Ҳашар” лойиҳасининг мақсади муҳтожларга зарур бўлган уйларни қуришдир. Ширкатдагилар: “Ҳозирги кунда кам таъминланган оилалар рўйхатини тузяпмиз. Фақир ва мискинлар, кўп болали оилалар ва ногиронлар, икки фарзандини ёлғиз катта қилаётган ота ёки оналар, нафақахўр ва интернат битирувчилари ариза топширишлари мумкин” деб маълум қилишди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун талаб этилаётган 500-600 минг АҚШ долларни қисман ширкат, қолгани хайру-эҳсон йўли билан қопланиши кўзланмоқда.