Морган Фриман: “Азон дунёдаги энг гўзал садоларнинг биридир!”
- Written by Info.islom.uz

Морган Фриман: “Азон дунёдаги энг гўзал садоларнинг биридир!”
Машҳур голливуд актёри Морган Фриман: “Мусулмонларни ибодатга чорлаш услуби – дунёдаги энг гўзал садоларнинг биридир”, дея таъриф берган. У бу сўзларини ўзининг “Дин тарихи” номли кўрсатувида айтган.
Кўрсатувда масжид Имоми унга Азонни пайдо бўлиш тарихини ёритиб беради. Шундан сўнг Морган Фриман муаззинга қўшилиб азон айтишга уринаркан: “Аллоҳу Акбар!” дейди.
Манба: islam-today.ru