Афинада илк расмий масжид

Афинада илк расмий масжид

Афинада илк расмий масжид

Грециянинг пойтахти Афина бугунгача Европада бирорта расмий масжиди бўлмаган ягона шаҳар бўлиб келаётган эди. Бир неча йиллардан бери намоз ўқиш учун ҳали ертўлаларда, ҳали ташландиқ уйларда сарсон бўлиб юрган афиналик мусулмонлар, ниҳоят биринчи масжидга етишадиган бўлдилар.

Ультраўнг кучларнинг норозилигига қарамай, маҳаллий ҳукумат мусулмонлар учун масжид қуриш ҳақида қарор қабул қилди. Биринчи масжиднинг майдони 600 квадрат метр бўлиши кутилмоқда. Афинанинг ғарбий ҳудудларидан бирида қуриладиган бу масжид 350 кишига мўлжалланган.
«Меъморчилик нуқтаи назаридан бу масжид жуда муҳташам бўлмаслиги мумкин, лекин унинг қурилишининг ўзи бу ерлик мусулмонлар учун ниҳоятда муҳимдир, чунки бу расмий имоми бор биринчи масжид бўлади. Ҳозиргача жамоат намозларида кўнгиллилар бўлишар эди. Очиғини айтсак, бу бир оз хавфли ҳам эди. Лекин шукрки, омадимиз бор экан, ҳали бирор марта насроний қўшниларимиз билан орага совуқчилик туширадиган ҳодиса юз бермади», дейди Греция мусулмонлари уюшмаси раиси Наим Элгандур.
Уюшманинг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Афинада юздан ортиқ норасмий масжид ишлаб турибди, қадимий Юнонистон пойтахтида эса 200 мингдан ортиқ мусулмон яшайди.

Манба: Islam-today

back to top