Черков масжидга айлантирилади

Черков масжидга айлантирилади

Черков масжидга айлантирилади

Американинг Коннектикут штатидаги қадимий насроний жамоалардан бири ўзининг қадимий черковини мусулмон ташкилотлардан бирига сотадиган бўлди. Wall Street Journal Бирлашган конгрегацион черковга тегишли бўлган, 1920-йилларда қурилган бу қўҳна меъморий иншоот Брижпорт мусулмонлари диний идораси томонидан бир миллион долларга сотиб олинди, деб хабар беради.

Черковнинг собиқ роҳибаси Сара Смитнинг айтишича, черков қурилган пайтда унинг қавми 3000 кишига етган, бироқ ҳозир атиги 300 кишигина қолган, шунинг учун насронийлар жамоасида бундай катта бинога эгалик қилишга имкон қолмаган.
Брижпорт исломий маданият маркази раҳбари Аҳмад Иброҳимнинг айтишича, бу бино минтақадаги мингта мусулмон оилаларнинг эҳтиёжига ниҳоятда мосдир. «Бу воқеа мамлакат учун тарихий аҳамиятга эга десак, муболаға бўлмайди», дейди у.
Насроний-мусулмон муносабатлари бўйича мутахассис Дэвид Графтоннинг айтишича, бу битим мусулмон жамоаларнинг 2001 йил 11 сентябрдан кейин Америка жамиятида қандай мавқега эга бўлаётганига биргина мисолдир.

Манба: info-islam.ru

back to top