Аҳли китоблар мусулмонларни қўллаб-қувватламоқда

Аҳли китоблар мусулмонларни қўллаб-қувватламоқда

Аҳли китоблар мусулмонларни қўллаб-қувватламоқда

Насроний ва яҳудийлар масжидга шиорлар кўтариб келишди. Қандай шиорлар дейсизми?
Ўтган жума куни 300 киши Американинг Остин шаҳридаги масжид олдига тўпланишди. Аммо улар исломофобия руҳидаги норозилик намойиши учун эмас, балки мусулмонларни жамиятдаги баъзи нафратомуз кайфиятлардан ҳимоя қилиш учун келишган экан.

Турли динларга мансуб юзлаб фаоллар озчиликни ташкил қилувчи мусулмонларни турли тажовуз ва ҳужумлардан ҳимоя қилишга тайёрлигини намойиш қилишди.
«Мазкур тинч намойиш қатнашчилари «Биз мусулмон қўшниларимиз тарафидамиз!», «Биз мусулмон қўшниларимизни яхши кўрамиз!» каби шиорларни кўтариб олишган эди», дейди Texas Observer нашри.
«Ҳар доимгидай, жума куни бўлгани учун бу ерга келган эдим. Бундай тадбир бўлишини асло кутмагандим. Шунча одам вақтини аямай, бу ерга келиб, бизни қўллаб-қувватлаши нақадар ажойиб!..» дейди масжид қавмининг вакиласи Мэйс Сади.
Масжид имоми Муҳаммад Умар Исмоил тўпланганларнинг барчасига бундай илиқ сўзлар учун миннатдорчилик билдириб, шундай деди: «Модомики, Америкада сизлардек ажойиб инсонлар бор экан, бу мамлакат доим буюк бўлади. Ҳамжиҳат бўлсак, биргаликда ҳар қандай синовларга бардош бера оламиз!»

back to top