Ислом дунёси тезлик билан кучли ички қувват тўплаб бормоқда

Ислом дунёси тезлик билан кучли ички қувват тўплаб бормоқда

Цивилизация лойиҳаларининг кураши

2007 – 2008 йиллардаги инқироз ғарб цивилизация лойиҳаси “ботишининг” бошланиш нуқтасини белгилади. Ҳали ҳануз дунё бўйлаб ҳукмронлик қилаётган ғарб цивилизацияси қайтиб бўлмас нуқтага келиб бўлди.

Бунга таалуқли учта фактни санаб ўтамиз.

 Биринчидан, замонавий Ғарб таяниб турган оммавий ижтимоий-иқтисодий модели ва оммавий ишлаб чиқариш учун зарур табиий ресурсларнинг аста-секин камайиши.

Иккинчидан, мутлақо янги технологиялар пайдо бўлиши оқибатида олтинчи технологик йўлга ўтиш, у эса ўз навбатида анъанавий ижтимоий-сиёсий механизмлар билан мос келмаслиги.

 Учинчидан, глобаллашиб бораётган мухолиф урфлар сабабли (АҚШ, Евроиттифоқ, Россия ва Хитойда) мамлакат ички тизимида зиддиятлар даражаси кескин ўсиб бориши.

Янги узоқ муддатли цивилизация лойиҳалари рақобатчилигида ғарб цивилизацияси  жадал эскириб, заифлашиб бораяпти. Масалан, Хитой бутун дунё учун Хитой лойиҳасини намойиш этиб “Хитой орзуси”га эришди.

Трампнинг сайланиши Америка жамияти ва “олий ҳукмронлик қатлам”ларида XXI  аср “Америка орзуси” юзасидан зиддиятлар кескин чуқурлашиб боришига сабаб бўлди. Ўсиб бораётган қарама-қаршилик ва низолар Европа цивилизация лойиҳалари устидан музокараларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, Россияда ҳам “Рус лойиҳаси” билан боғлиқ ўз ғоя ва тушунчаларини илгари сурувчи интелектуал-сиёсий гуруҳлар сони ортиб бораяпти.

Ислом дунёси-чи? У асосан ғарб тамаддуни билан қурилган, иқтисод тизимига келсак, у бутунлай уйғунлашиб кетган. Ҳозирги кунда Ислом дунёсининг ҳеч қандай цивилизация лойиҳаси ҳам йўқ. Мусулмон жамияти тарқоқ ва турли хил бўлиб кетган. Уларни Ислом бирлаштириб турибди, холос.

Аммо, шу билан бирга, Ислом оламининг кўп жойларида умумий мусулмон цивилизацияси учун қаттиқ маънавий, сиёсий ва интелектуал кураш кетмоқда. Ер шарининг бошқа жойларида баҳс-музокаралар шинам мажлис хоналарида олиб борилаётган бўлса, Ислом дунёсида ушбу кураш масжидлар, қамоқхоналар ва жанг майдонларида олиб борилмоқда.

Европа, Америка ва Хитойда келажакдаги цивилизация модели ҳақидаги баҳслар ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги йўлларини излаш билан боғлиқ бўлса, Ислом дунёсида келажак ҳақидаги тортишувлар иккита асосий факт юзасидан содир бўляпти.

Биринчидан, бу ҳаёт учун кураш. Сайёрамизнинг бир ярим миллиард мусулмонларидан 160 – 180 миллиони озиқ-овқат ва ичимлик суви танқислиги ҳамда экологиянинг буткул бузилиши оқибатида “ўлим ёқаси”дадир. Яна 300 – 350 миллион мусулмон биологик тирик қолиш чегарасида яшайди. Аммо гап фақатгина жисмонан тирик қолишда эмас. Бутун мусулмон жамиятига қарши шафқатсиз маданий, сиёсий, психологик, ижтимоий-информацион ҳарбий ҳужум кетмоқда, аксарият ҳолларда мусулмон жамияти буларга бардош беролмаяпти. Кенг тарқалган умидсизлик туйғуси инсонларни бевосита стратегик келажак ҳақида баҳслашишларига сабаб бўлмоқда.

Иккинчи фактор, ОАВ, интернет ва бошқа масофавий таълим шакллари йиллар давомида инсоният тарихида маънавий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий етук бўлган буюк мусулмон цивилизаяси ҳақидаги хотираларни портлашига сабаб бўлди. Қизиғи шундаки, Ислом цивилизацияси ғарб тамаддунидан фарқли ўлароқ иқтисодий қадриятлар асосида эмас, балки диний қадрият ва тамойиллар асосида қурилганлиги туфайли инсоният учун бу қадар илғор ҳисобланмоқда.

Ислом дунёсининг аксарият ҳукмрон гуруҳлари ва сиёсий бошқарув тизимлари ғарб лойиҳаларига мустаҳкам, Хитой лойиҳаларига эса пастроқ даражада ўрнашиб олган. Радикал ва экстремистик гуруҳлар бу режимга қарши турган мухолиф кучлардир ва уларниг мусулмон жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши кучаймоқда. Бу эса тизимли ўткир низолар туфайли талашиб юрган Ислом дунёсида охирги ўн йил ичида радикализмнинг умумий даражаси тобора ошишига олиб келади.

Айнан шу нуқтада Ислом оламининг янги цивилизацион келажагининг илк хусусияти, яъни кучли ички қувватнинг тўпланиши пайдо бўлади. Қани ўша янги тамаддуннинг бошланиши? У жамиятдаги қизғин йиғилиб бораётган танқидий бирикмаларидадир.

Ислом дунёси харизматик ҳукмронлар сони ва шиддатли шахслар сони билан қатор цивилизация майдонларини орқада қолдиришга улгурди. Бунга сабаб юзлаб мусулмонларнинг ихлос қилинаётган қадриятлар учун ўз жонларини ҳам аямасликка тайёр туришларидир. “Биз ўлимни сиз ҳаётни севганингиз қадар севамиз”.

Бир вақтлари инглиз шоири Эзра Паунд иштиёқи баланд  инсонларни оддий аҳолидан ажратувчи изоҳ берган эди: “Агар сен қарашларинг ва мафкуранг учун ўз ҳаётингдан воз кечишга тайёр бўлмасанг, сен ўзинг ёки сенинг фикринг ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас”.

Янги тамаддунлар фундаментал диний қадриятлар ёки динга айланиб кетган мафкуралар асосида пайдо бўлади. Ҳар икки ҳолатда ҳам цивилизация лойиҳасининг ядроси “умумий фаолият” атрофида кучли ижтимоий тумонатни бирлаштирувчи раҳбарлар ва элиталардан иборат.

Цивилизация лойиҳаси юзасидан келиб чиққан қарама-қаршиликлар диний, ижтимоий, сиёсий,  иқтисодий, геосиёсий, маданий ва мафкуравий факторларга боғлиқдир.

Аммо асосий рол диний факторларга тегишлидир. Мисол учун, Эрон Исломий Республикасининг асосий мақсадларидан бири – “Халқни ўлимдан сўнгги ҳаётга тайёрлашдир”. Ажабланарлиси шундаки, Яқин Шарқдаги Эрон Исломий Республикасининг рақиблари ҳам шунга ўхшаш мафкурага таянадилар. Мисол учун ИШИД.

Айнан шу ерда Ислом дунёси цивилизацион координаталарини излашдаги муҳим фактор намоён бўлмоқда – бу оммавий равишда Қиёмат куни яқинлашаётганини сезиш ва ундан қўрқишдир. Албатта, бу фақатгина Ягона Аллоҳ таолога аёндир. Аммо бу кун яқинлашаётгани ҳақидаги белгилар тобора ортиб бормоқда.

back to top