Ислом динини қабул қилган инглизлар

Ислом динини қабул қилган инглизлар

Лондонликлар Содиқ Хонни шаҳар мэри сифатида сайлаганлари Ислом дини ва мусулмонларнинг Буюк Британия ҳаётидаги роли ҳақидаги музокараларни юзага келтирди. Содиқ Хон Лондон мэри лавозимига 57% овоз тўплаб, Европанинг энг атоқли сиёсатчиларидан бирига айланди.

Хозирги кунда Буюк Британия ва Уэльсда 2,7 миллиондан ортиқ мусулмон яшаб келмоқда. Викториан даврининг охирида Буюк Британия Шарқда миллионлаб мусумонлар яшовчи катта салтанат устидан назорат олиб борар эди.
Ўша даврда ушбу салтанатнинг олий табақадаги вакиллари Ислом динини қабул қилганларида атрофдагилар хозиргига қараганда анча илиқ муносабат билдирган эдилар.

“Дўстларим мен мусулмонлар таъсири остида бўлганим учун бу қарорга келдим деб ўйлашлари мумкин, аммо мен кўп йиллар давомида ўйлаб шу қарорни қабул қилдим”, - деб 1913 йилда исломни қабул қилган лорд Хедли айтган эди.

Кўп йиллар давомида Ҳиндистонда яшаб лорд Хедли мусулмончиликни қабул қилганидан сўнг 1913 йилда Daily Mirror газетаси “Ислом диини қабул қилган ирландиялик лорд” номли мақола чоп этган. Ислом динини эндигина қабул қилган Британияликлар элита, аристократлар ва интеллигентлар сафининг ёш вакиллари бўлганлар. Улар Британия колонияси остида бўлган мусулмонлар ерларида ишлайдиган тадқиқотчилар, империянинг юқори лавозимдаги вакиллари бўлганлар.

“Ёшлигимда мураббийимдан қочибЖазоирлик дўстларим билан масжидга бориш менга катта қувонч бағишлар эди, қалбимнинг тубида мен миттигина муслима эдим”, - деб леди Эвелин Кобболд ёзар эди.

Бу “янги мусулмонларнинг” хикоялари, Лондон университети мураббийси профессор Хумоюн Ансорининг сўзларига қараганда, улар яшаган даврларни ифода этади, ҳамда уларни қизиқтирган инсоннинг феъл – атвори, келиб чиқиши ҳақидаги кўплаб диний саволлар туғдиради.

Умуман олгада бу инсонлар жуда нотинч замонда яшаганлар. Ислом дунёсида улар маънавий тинчлик ва соддаликни кўрганлар. Улар ўзлари учун тинчлик, бидамлик ва умуминсоний қадриятлар динини кашф этдилар.

Исломни биринчи бўлиб қабул қилган инглизлардан бири, Ливерпульдаги тарғиботчининг ўғли Уильям Кьюллиам (1856-1932) бўлган. Кейинчалик у буюк Британияда масжид қурдириб британиялик мусулмонлар жамоасига бошчилик қилган.

Викторианликларнинг аристократияси вакили бўлмиш Леди Эвелин Кобболд (1867-1963), 65 ёшида исломни қабул қилиб, Маккага Ҳаж сафарини адо этишга борган илк ғарб аёлига айланган.

 

"Хар бир инсон жамият сингдириб қўйган эмас, ўзининг шахсий дунёқарашига эга бўлиши лозим. Умуман олганда инсонларни ёмон ёки яхшига ажратиб бўлмайди. Улар хар бир  иснонга қараганларидаўзгаришлари мумкин, аммо джоимо қандай бўлсалар шундайликларича қоладилар”, - деб Муҳаммад Мармадук Пикталл яқин Шарқга қилган сайёхати давомини ёзиб қолдирган.

Роуланд Аллансон-Винн (1855-1935), лорд Хедли номи билан машхур бўлган, у лордлар палатасида лавозимга эга бўлган биринчи мусулмонга айланган. У тажрибали муҳандис, сайёх, журналист ва жанг санаъти устаси бўлиб, мусулмонлар жамоасига муваффақиятли равишда бошчилик қилган. Инглиз – Ирландия аристократини уйғониш даврининг викториан вакили деб аташган. 1923 йилда у Маккага зиёрат қилган.

Муҳаммад Мармадук Пикталл (1875-1936), муваффақиятли ёзувчи, инглиз руҳоний оиласида таваллудж топган истеъдодли тилшунос ва олим. У 1917 йилда ислом динини қабул қилиб Қуръони Каримнинг инглиз тилига таржимаси устида иш бошлади, кейинчалик ушбу таржима Қоҳирадаги Ал – Азхар университетида тасдиқланган.

 

back to top