Каъба ҳақида 7 ноёб маълумот
- Written by Administrator


Каъба ҳақида 7 ноёб маълумот
1) Тарихчиларнинг маълумотларига қараганда, Каъба ўз тарихи давомида 12 маротаба қайта қурилган. Охирги таъмирлаш ишлари 1996 йилда ўтказилиб, ҳожилар назаридан бутунлай беркитилган.

2) Кисва, яъни каъбапўшнинг ранги йиллар давомида бир неча маротаба ўзгарган. Пайғабаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани оқ яманий матога ўраганлар. Кейинчалик турли даврларда халифалар яшил, қизил ва оқ матолардан фойдаланганлар. Каъба аббосийлар халифалиги давридан бошлаб қора рангли кисва билан ўрала бошлаган.

3) Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг даврида Каъба тўғри тўртбурчак шаклида бўлган. Ҳозирги шакли Исломгача қурайшликлар томонидан қайта қурилган. Каъбанинг олд кисмида жойлашган ярим доира шаклидаги девор билан ўралган ҳудуд «ҳатим» деб номланиб, у Каъбанинг илк пойдевори ҳисобланади. Бу қисм қайта қурилиш натижасида бўшаб қолган жой ҳисобланади.

4) Машҳур Ҳажарул асвад – «қора тош» бир неча парчаларга бўлинган. Унинг саккизта бўлаги махсус қолипга тўпланган. Бу қолип илк бор Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу томонидан ўрнатилган.

5) Бану Шайба қавми 15 асрдан буён Каъбанинг калитини сақлаш хизматини адо этиб келмокда. Бу ваколат Исломдан аввал ҳам шу қавм аъзоларида бўлган.

6) Маълум вақтгача Каъба барча хоҳловчилар учун очик бўлган. Каъбанинг ичига кириш нафақат Қурайш зодагонларига, балки оддий ҳожиларга хам мумкин бўлган. Йилдан-йилга зиёратчи ҳожиларни сони кўпайиб, натижада қадимий ибодатхонанинг бузилиш хавфи пайдо бўлганлиги сабабли Каъбани ёпиб қўйишга мажбур бўлинган.

7) ХХ асрнинг бошларида Маккада қаттиқ сел келган. Махсус зовур иншоотлари бўлмагани сабабли зиёратчилар сузиб тавоф қилишган.

Манба: islam-today.ru



