Мусулмон футболчи ҳаж қилмоқчи

Мусулмон футболчи ҳаж қилмоқчи

Мусулмон футболчи ҳаж қилмоқчи

Шкодран Мустафи – асли Албаниядан бўлган немис футболчиси, Англия пойтахтидаги “Арсенал” футбол клубининг ва Германия терма жамоасининг машҳур мусулмон ўйинчисидир. Шкодран Мустафи ўйингоҳдаги спорт ютуқларидан ташқари имонининг собитлиги билан ҳам танилган:

матбуот конференцияси пайтида мусобақага ҳомий бўлган компаниянинг маҳсулоти бўлмиш пиво шишаси ёнида суратга тушишни рад қилган. Машҳур футболчи Олмониянинг Sport Dild спорт нашрига берган суҳбатида Ислом унинг ҳаётида қанчалик аҳамиятга эга экани ҳақида шундай деди:
“Мусулмонлик мен учун жуда муҳим иш. Ҳаётимда содир бўладиган ҳамма ишлардан ҳам дин менга аҳамиятлироқдир”.
“Мен Қуръонни жуда қатъият билан ўрганяпман, айни пайтда бошқа динлардан ҳам хабардор бўлиб қўймоқчиман”.
“Диним ҳаётда камолга етишимда жуда катта ўрин тутади. Ислом касбимда ютуққа эришишда ҳам кўп ёрдам беряпти”. 
“Мусулмон сифатида ақалли бир марта Маккага бориб, ҳаж қилиш ниятим бор. Бу менинг энг олий мақсадимдир”.
“Ҳаётимнинг шиори шуки, Ер юзидаги ҳар бир инсон каби бор курашимни охиратдаги жаннат ҳаёти учун қаратаман”.

“Sport Вild”

back to top